2-саволга жавоб: Аграр сиёсат мамлакат ҳудудларини барқарор ривожлантиришга ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлашга қаратилган давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг таркибий қисми ҳисобланади. Аграр сийсат деганда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг ўсиши, қишлоқ аҳолисини тўлиқ бандлигига эришиш, қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожланишига эришиш, аграр соҳада банд бўлганларнинг даромадларини ошириш ва ерлардан оқилона фойдаланиш тушунилади.
Давлатимиз аграр сиёсатининг асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади: Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва товар ишлаб чиқарувчилари рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, аграр соҳада меҳнат қилаётганларнинг иш ҳақини ошириш, табиий ресурслардан тежамкорона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини ривожланишига хизмат қилувчи инфратузилмаларни ривожлантириш ва қишлоқ хўжалигига инвестицияларни жалб этиш. Аграр сиёсат самарадорлигини ошириш учун аграр қонунчиликни янада такомиллаштириш талаб этилади.
Илмий семинар раиси и.ф.н., проф. Х.С.Асатуллаев навбатдаги савол бериш учун сўзни и.ф.н., доц. Э.Ботировга берди:
1-тавсия. Сиз томондан олиб борилган тадқиқот мавзуси “Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг назарий методологик асосларини такомиллаштириш” деб номланиб мавзудаги (методологик) сўзини илмий раҳбар билан маслаҳатлашган ҳолда олиб ташлаш ва “Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг назарий асосларини такомиллаштириш” деб ўзгартиришни тавсия қиламан, Чунки методологияни такомиллаштириш асосан (DSc. Doctor of Sciences)лар учун мос келади.
1-тавсияга жавоб: Ҳақиқатдан ҳам биз тадқиқот олиб бораётган “Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг назарий методологик асосларини такомиллаштириш” мавзуси DSc. (Doctor of Sciences)ларга қўйилган талабларга мос ҳолда (методологик) сўзи ишлатилган, айнан методология сўзи ушбу мавзуни 08.00.01 иқтисодиёт назарияси ихтисолигини фарқли жиҳати сифатида танланган.
Илмий семинар раиси: Тадқиқотчига яна саволлар борми? - Илмий семинар иштирокчилари саволлар етарли бўлганлигини таъкидлашди. – Саволлар етарли бўлса, тадқиқотчининг илмий раҳбари, и.ф.д., проф. Расулова Дилфуза Валиевнанинг тадқиқотчи Мамадиёров Олимжон Умарович томонидан ёзилган диссертацияга ижобий хулоса берилганлигини маълум қиламан.
Шундан сўнг, семинар раиси и.ф.н. проф. Х.С. Асатуллаев илмий иш бўйича муҳокамага ўтиш лозимлигини таъкидлаб, сўзни тақризчи, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент Шермухаммедов Бекзод Усмоновичга берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |