Тасдиқлайман” Тошкент молия институти Илмий ишлар ва инновациялар


Download 243.5 Kb.
bet9/18
Sana06.05.2023
Hajmi243.5 Kb.
#1435521
TuriСеминар
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
27 10 Мамадиёров Кафедралар аро баённома 2

3-саволга жавоб: Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари турларини Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан импорт қилиш истисно ҳолларда ва фақат товар-хом ашё биржалари, жумладан хорижий биржаларнинг очиқ электрон савдолари тизими орқали амалга оширилиши ва озиқ-овқат маҳсулотларининг режалаштирилаётган хариди, Жамғарма маблағлари тушуми ва харажатлари тўғрисидаги батафсил ахборот ҳар ой Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилиб борилиши белгилаб берилди. Яна шуни қўшимча қилиш мумкинки, мамлакатимизда ҳар йили қишги мавсумда озиқ-овқат маҳсулотларини нархларини кўтарилишини олдини олиш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари заҳиралари шакллантирилади.
Илмий семинар раиси и.ф.н., проф. Х.С.Асатуллаев навбатдаги савол бериш учун сўзни DSc, проф. Э.Эргашевга берди:
1-савол: Тадқиқот ишингизни илмий янгилик сифатида Сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида томчилатиб суғоришни кенг йўлга қўйиш, қилинадиган харажатларни фермерлар солиқ баъзаси ҳисобидан амалга ошириш ёки шу миқдорда имтиёз беришни жорий этиш керак дегансиз бу амалиётда мавжуд эмасми?
2-савол: Слайдда мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигининг таъминланиши борасидаги Дунё рейтингида 64-ўриндан, 80 ўринга тушиб қолганлиги ёритилган. Ушбу рейтингда нималар ҳисобга олинган ва нега мамлакатимиз рейтинги пасайган?
1-саволга жавоб: Тадқиқот ишимизда Сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида томчилатиб суғоришни кенг йўлга қўйиш, қилинадиган харажатларни фермерлар солиқ баъзаси ҳисобидан амалга ошириш ёки шу миқдорда имтиёз беришни жорий этишни илмий янгилик сифатида берилиши ушбу томчилатиб суғоришни самарадорлиги юқорилиги ва ҳозирги вақтда бу усул мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жорий этилмаганлигидир. Биз тажриба тариқасида Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган “Қаххор” фермер хўжалигида синаб кўрганимизда сув сарфи 38% га камайган ва хосилдорлик 30 центнерга ортганлигини кўришимиз мумкин бўлди, шу билан биргаликда қилинган сарф-харажатлар бир йилда қопланишини ҳам алоҳида таъкидлаш жойиз.

Download 243.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling