Тадқиқотнинг амалий натижаси қуйидагилардан иборат:
мамлакатимиз тоғ ва тоғ олди ҳудудларида фойдаланишда бўлган очиқ турдаги суғориш тармоқлари (ариқ ва каналлар)ни Давлат томонидан маблағ ажратиш ва фермер деҳқон хўжаликларига имтиёзли кредитлар ажратиш орқали замонавий ва кам харажатли трубаларга алмаштириш зарурлиги асосланган;
мамлакатимиз ҳудудидаги лалми ерлардан самарали фойдаланишни ошириш мақсадида, паст рентабелли буғдой ва арпа ўрнига, боғлар ва токзорлар барпо этиш орқали озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажми ортади, боғлар ва токзорлар нисбатан кам сув истеъмол қилишлари сабабли уларга сув етказиб бериш ва доимий равишда хосил олиш эвазига аҳолининг ушбу турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжлари асосида қондирилиши таҳлиллар асосида очиб берилган;
фермер ва деҳқон хўжаликларига мева, сабзавот, полиз маҳсулотларини етиштиришда сув тежайдиган янги технологияларни қўллашнинг афзалликлари тушунтирадиган (реклама қиладиган) ва ушбу технологиялар етказиб бериш ва уларни сотиб олиш борасида маслаҳат бера оладиган Консультатив марказ ташкил этиш натижасида фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан ҳар бир ўсимлик турларига нисбатан сув сарфларининг қисқартирилиши ривожланган мамлакатлар тажрибаси таҳлил этилган ва уларнинг Ўзбекистонда қўлланилиши ўрганилган;
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга доир назарий қарашлар эволюцияси босқичларга бўлиниши ҳамда озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлашни электрон платформасини яратиш таклифи ишлаб чиқилди.
Мустақил тадқиқотчи О.У.Мамадиёров томонидан регламент доирасида эришилган ҳар бир илмий натижалар бўйича аниқ материаллар асосида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
Маъруза тугагач, савол-жавоблар ва муҳокамаларга ўтилди. Илмий семинар аъзолари томонидан берилган саволлар ва уларга берилган жавоблар қуйидаги тарзда амалга оширилди:
Илмий семинар раиси и.ф.н., проф. Х.С.Асатуллаев савол бериш учун сўзни и.ф.н., доцент Ж.Нуруллаевга берди:
1-савол: Тадқиқот ишингизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга доир муаллифлик таърифини бергансиз, сизнинг муаллифлик таърифингиз бошқа таърифлардан нимаси билан фарқ қилади?
2-савол: Тадқиқот ишингизда озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлашга қанақа омиллар кўпроқ таъсир кўрсатишини аниқладигизми, бу омилларн таъсирини қандай изоҳлайсиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |