Тасдиқлайман” Тошкент молия институти Илмий ишлар ва инновациялар
Download 243.5 Kb.
|
27 10 Мамадиёров Кафедралар аро баённома 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг вазифалари қуйидагилардан иборат
- Тадқиқотнинг объекти
- Тaдқиқoтнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат
Тадқиқотнинг мақсади. Иқтисодиётни инновацион ривожлантириш шароитида Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари қуйидагилардан иборат: бозор иқтисодиёти шароитидан келиб чиққан ҳолда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг назарий-методологик асосларини таҳлил қилиш асосида уларни ўзгариб боришини тадқиқ этиш; озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган холда инвестицияларни жалб қилишнинг асосий манбалари ўрганиш; республикамизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш тенденциялари белгилаб олиш асосида унинг ҳозирги ҳолатини таҳлил этиш ва истиқболларини аниқлаш; озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг иқтисодий ривожланишга таъсирини турли хил макроиқтисодий кўрсаткичлар орқали таҳлил қилиш; озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий йўллари ва йўналишлари очиб бериш орқали иқтисодий ривожланишга таъсир қилувчи омилларнинг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш; озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда давлатнинг рағбатлантириш механизмини доирасини кенгайтириш ва бунда давлатнинг иқтисодий механизмидан самарали фойдаланиш йўналишларини аниқлаш. Тадқиқотнинг объекти бўлиб Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ субъектларининг фаолияти ҳисобланади. Тадқиқотнинг предмети бўлиб Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш жараёнида юзага келадиган иқтисодий муносабатлар ҳисобланади. Тaдқиқoтнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: давлат бюджети ҳисобидан фермер ва деҳкон хўжаликларига имтиёзли кредитларни ажратиш орқали тоғ ва тоғ олди худудларни суғориш тармоқларини ривожлантириш асосланган; мамлакатимиз инновацион ривожланиш даражасини инобатга олиб қишлоқ хўжалик экинлари ва чорвачилик турларини прогнозлаш имкониятини берувчи Озиқ-овқат хавфсизлиги электрон платформаси орқали жорий этиш асосланган; мамлакатга жалб этилиши мумкин бўлган хорижий грантларни трансчегаравий сув ресурсларини бошқаришга йўналтириш таклифи ишлаб чиқилган; озиқ-овқат хавфсизлиги электрон платформаси орқали саноат ва логистика тармоқларинида табақалаштирилган суғурталаш хизматларини жорий этиш ишлаб чиқилган; мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи қатор омиллар таҳлил қилинган ва шу асосда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. Download 243.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling