Тасдиқлайман” Тошкент молия институти Илмий ишлар ва инновациялар


Download 243.5 Kb.
bet4/18
Sana06.05.2023
Hajmi243.5 Kb.
#1435521
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
27 10 Мамадиёров Кафедралар аро баённома 2

Тадқиқотнинг мақсади. Иқтисодиётни инновацион ривожлантириш шароитида Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
бозор иқтисодиёти шароитидан келиб чиққан ҳолда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг назарий-методологик асосларини таҳлил қилиш асосида уларни ўзгариб боришини тадқиқ этиш;
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган холда инвестицияларни жалб қилишнинг асосий манбалари ўрганиш;
республикамизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш тенденциялари белгилаб олиш асосида унинг ҳозирги ҳолатини таҳлил этиш ва истиқболларини аниқлаш;
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг иқтисодий ривожланишга таъсирини турли хил макроиқтисодий кўрсаткичлар орқали таҳлил қилиш;
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий йўллари ва йўналишлари очиб бериш орқали иқтисодий ривожланишга таъсир қилувчи омилларнинг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш;
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда давлатнинг рағбатлантириш механизмини доирасини кенгайтириш ва бунда давлатнинг иқтисодий механизмидан самарали фойдаланиш йўналишларини аниқлаш.
Тадқиқотнинг объекти бўлиб Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ субъектларининг фаолияти ҳисобланади.
Тадқиқотнинг предмети бўлиб Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш жараёнида юзага келадиган иқтисодий муносабатлар ҳисобланади.
Тaдқиқoтнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
давлат бюджети ҳисобидан фермер ва деҳкон хўжаликларига имтиёзли кредитларни ажратиш орқали тоғ ва тоғ олди худудларни суғориш тармоқларини ривожлантириш асосланган;
мамлакатимиз инновацион ривожланиш даражасини инобатга олиб қишлоқ хўжалик экинлари ва чорвачилик турларини прогнозлаш имкониятини берувчи Озиқ-овқат хавфсизлиги электрон платформаси орқали жорий этиш асосланган;
мамлакатга жалб этилиши мумкин бўлган хорижий грантларни трансчегаравий сув ресурсларини бошқаришга йўналтириш таклифи ишлаб чиқилган;
озиқ-овқат хавфсизлиги электрон платформаси орқали саноат ва логистика тармоқларинида табақалаштирилган суғурталаш хизматларини жорий этиш ишлаб чиқилган;
мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи қатор омиллар таҳлил қилинган ва шу асосда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.

Download 243.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling