Тасдиқлайман” Тошкент молия институти Илмий ишлар ва инновациялар


-савол: Сизнинг авторефератингизда асосан амалий маълумотлар таҳлили келтирилган методология кўрсатилмаган. Сиз буни қандай изоҳлайсиз? 3-савол


Download 243.5 Kb.
bet7/18
Sana06.05.2023
Hajmi243.5 Kb.
#1435521
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
27 10 Мамадиёров Кафедралар аро баённома 2

2-савол: Сизнинг авторефератингизда асосан амалий маълумотлар таҳлили келтирилган методология кўрсатилмаган. Сиз буни қандай изоҳлайсиз?
3-савол: Сизнинг авторефератингизда 2019 йилда республика бўйича 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 116,5% фоиз ўсиш суръати билан 10 триллион 114,5 миллиард сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Айниқса, қандолат маҳсулотлари (ўсиш суръати 228,9%), маргарин маҳсулотлари (178,8%), шакар (141,3%), сут ва сут маҳсулотлари (117,5%) ишлаб чиқаришда юқори ўсиш суръатларга эришилди деган статистик маълумот келтирилган. Бу маълумотлардан қанақа хулоса чиқаргансиз?
1-саволга жавоб: Ушбу диссертация мавзуси барча мамлакатлар учун муҳим бўлган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалаларини назарий жихатларини таҳлил қилиш ва мамлакатимизда бу борадаги ишларни янада яхшилашга хисса қўшиш мақсадида “Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг назарий методологик асосларини такомиллаштириш” мавзуси танланган. Методология сўзи маъноси бир неча усулларни ўз ичига олган бўлиб тадқиқот ишимизда озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари ва уларга таъсир кўрсатувчи омилларни ёритишда бир неча усуллари фойдаланилган.
2-саволга жавоб: Юқорида айтганимиздек, методология бу мавжуд масалаларни таҳлил қилишга ёндошув усуллари ҳисобланди шу сабабли илмий ишимизда (методология) сўзи ишлатилган, ҳақиқатда ҳам тадқиқотимиз амалий маълумотлар таҳлили асосида озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлашни янада такомиллаштириш борасида турли усулларни қўллаш орқали эришиш мумкинлиги борасида илмий-амалий таклифлар берилган.
3-саволга жавоб: Авторефератда келтирилган ушбу маълумотлар мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг озиқ-овқат хавфсизлигига таъсир даражаси, аҳолининг чексиз эҳтиёжларини чекланган ресурслар билан таъминлаш жараёнида ососий маҳсулотларга бўлган эҳтиёжларни таъминлаш даражасини кўрсатиш, қайси турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши талаб даражасида ва қайсилари талаб даражасидан ортда қолмоқда, қайси турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини тахлил қилишда фойдаланилган.

Download 243.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling