Тасдиқлайман” Тошкент молия институти Илмий ишлар ва инновациялар


Илмий семинар раиси и.ф.н., проф. Х.С.Асатуллаев навбатдаги савол бериш учун сўзни и.ф.н., доц. У.Зайнутдиновага берди


Download 243.5 Kb.
bet8/18
Sana06.05.2023
Hajmi243.5 Kb.
#1435521
TuriСеминар
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18
Bog'liq
27 10 Мамадиёров Кафедралар аро баённома 2

Илмий семинар раиси и.ф.н., проф. Х.С.Асатуллаев навбатдаги савол бериш учун сўзни и.ф.н., доц. У.Зайнутдиновага берди:
1-савол: Тадқиқот жараёнида озиқ-овқат хавфсизлиги аниқлаш мезонлари, кўрсаткичларидан фойдаланганмисиз?
2-савол: Бугунги тақдимотингизда COVID-19 пандемиясининг мамлакатимиз иқтисодиётига таъсири ва уларни бартараф этиш борасидаги фикрларни кўрмадим, тадқиқот ишингизда COVID-19 пандемиясининг таъсири ва унга қарши чора тадбирлар акс этганми?
3-савол: Сизнинг тадқиқот ишингизда аҳолини ижтимоий зарурий маҳсулотлар билан таъминлаш “Жамғармаси” фаолияти қай даражада ёритилган?
1-саволга жавоб: Тадқиқот ишимизда озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланганлигининг БМТ ФАО мутахассисларининг таъкидлашича озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш деганда бутунжаҳон хосилининг 17% миқдорига тенг заҳира ёки сайёрамиз аҳолиси истеъмоли учун керакли икки ойлик заҳира мавжудлиги тушунилади, ФАО бўйича озиқ-овқат хавфсизлиги 2 та кўрсаткич билан аниқланади:

  1. кейинги хосилгача етарли бўлган ғалла заҳираси, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ғалла ишлаб чиқариш билан аниқланади (агар заҳирадаги ғалла 60 кунга етарли бўлса ёки жами ғалла истеъмолнинг 17% заҳирада мавжуд бўлса озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланган ҳисобланади.

  2. аҳоли жон бошига тўғри келадиган ғалла миқдори динамикаси.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш турли хил кўрсаткичларга асосланиб аниқланади жумладан, аҳоли жон бошига тўғри келадиган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли даражаси, миллий ишлаб чиқарувчилар имкониятлари асосида мамлакатнинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондирилиш коэффиценти (жами истеъмол ва миллий маҳсулотлар истеъмолини таққослаш) ёрдамида аниқланади.
2-саволга жавоб: COVID-19 пандемиясининг мамлакатимиз иқтисодиётига таъсири ва уларни бартараф этиш борасида мамлакатимизда халқаро даражада диққатга сазовор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Озиқ-овқат хавфсизлиги ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун қўшни Қозоғистон Республикасидан 100 минг тонна буғдой импортига рухсат берилган, ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ички ва ташқи бозорлардаги вазиятдан келиб чиқиб яна 500 минг тонна буғдойни импорт қилиш бўйича таклиф тайёрлаш топширилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 7 октябрдаги 627-сон қарори доирасида ажратилган имтиёзли кредитларни қайтариш муддатини 2022 йил 31 декабрига қадар узайтириш бўйича таклифига розилик берилган.

Download 243.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling