Тасдиқлайман” Тошкент молия институти Илмий ишлар ва инновациялар


Download 243.5 Kb.
bet16/18
Sana06.05.2023
Hajmi243.5 Kb.
#1435521
TuriСеминар
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
27 10 Мамадиёров Кафедралар аро баённома 2

DSc, профессор Д.Тожибоева: Ассалому алайкум ҳурматли раис ва семинар аъзолари. Тақризчилар ҳамда бизлар ҳам мустақил тадқиқотчи Мамадиёров Олимжон Умаровични кўп йиллардан бери педагог сифатида яхши таниймиз. Талабаларга таълим бериш жараёнларида ҳам ўзининг эпчиллиги, янги билимларни эгаллашга бўлган қизиқиши ва интилувчанлиги билан касбдошлари ва талабалар эътиборини жалб қилган. Мустақил тадқиқотчи О.У.Мамадиёров мустақил фикрлар қобилиятини намоён этган, янги фанларни ўзлаштириши ва талабаларга етказиб бериши билан ажралиб туради. Бугун семинарда тадқиқотчи намойиш қилган тақдимоти, маърузаси ва саволларга берилган жавобларидан кўриниб турибдики, ҳақиқатдан ҳам Мамадиёров Олимжон Умарович ўзининг танлаган илмий иш мавзуси бўйича етук, шаклланган фикрга эга, ҳозирги кунда озиқ овқат хавфсизлиги масалалари борасида мавжуд бўлган муаммоларга бағишланган тўлиқ илмий, назарий ҳамда амалий таклиф ва тавсияларни шакллантирган. Бугунги кунда, фан соҳасида тадқиқотчи О.У.Мамадиёров каби салоҳиятли кадрларни тайёрлаш, етиштириб беришда мана шу илмий семинарда қатнашаётган жамоаларнинг ҳам ўрни катта. Бу билан айтмоқчиманки, тадқиқотчининг диссертация иши тугалланган. Албатта иш камчиликсиз бўлмайди. Тадқиқотчи кейинги муаммовий семинаргача тақризчилар ва семинарда устозлар томонидан билдирилган таклиф ва тавсияларни инобатга олиб кўрсатилган камчиликларни қисқа вақт ичида бартараф этишига ишончим комил. Тадқиқотчи олиб чиқаётган муаммо бўйича ишлаб чиққан илмий таклиф ва амалий тавсияларни кейинги босқич ҳимоясигача мукамаллаштирига ишонч билдираман. Барча семинар аъзоларини тадқиқотчи Мамадиёров Олимжон Умаровични қўллаб-қувватлаб кейинги босқич ҳимоясига тавсия этсак, келажакда сафимизга яна бир йирик иқтисодчи олимни қўшган бўламиз десак муболаға бўлмайди. Раҳмат эътиборингиз учун!
Илмий семинар раиси норасмий тақризчилар томонидан билдирилган камчиликлар ва фикр мулоҳазаларга муносабат билдириш учун сўзни тадқиқотчига берди.
Тадқиқотчи О.У.Мамадиёров: Устозларимиз и.ф.д., профессор А.Маматов ва DSc, профессор Д.Тожибоеваларга самимий миннатдорчилик билдирамиз ва улар томонидан билдирилган барча фикр ва мулоҳазаларни инобатга оламиз.

Download 243.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling