Тасдиқлайман” Тошкент молия институти Илмий ишлар ва инновациялар


Download 243.5 Kb.
bet17/18
Sana06.05.2023
Hajmi243.5 Kb.
#1435521
TuriСеминар
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
27 10 Мамадиёров Кафедралар аро баённома 2

Илмий семинар раиси: диссертация иши бўйича расмий ва норасмий тақризчиларнинг, шунингдек тадқиқотчининг фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олиб, диссертацияни кейинги босқичга тавсия қилиш мумкинми? Бу борада қандай фикрлар бор? - деб семинар иштирокчиларидан сўради. Илмий семинар иштирокчилари диссертация ишини кейинги босқичга тавсия қилишни овозга қўйиш бўйича таклиф билдирдилар.
Шундан сўнг, илмий семинар раиси муҳокама учун миннатдорчилик билдирди ҳамда диссертация бўйича тушган таклиф – диссертацияни ҳимояга тавсия этиш тўғрисидаги таклифни очиқ овозга қўйди.
Семинар иштирокчиларининг барчаси тушган таклиф учун овоз бердилар, розилар – 36 та, қаршилар – йўқ, бетарафлар – йўқ. Овоз бериш натижаларини семинар раиси и.ф.н., проф. Х.С. Асатуллаев эълон қилди ва овоз бериш натижасига кўра, О.У.Мамадиёровнинг иқтисодиёт фанлари фалсафа дoктoри (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертациясини илмий кенгашга ҳимояга тавсия этиш ҳақида қарор қабул қилинди.
“Иқтисодиёт” кафедраси мустақил тадқиқотчиси Мамадиёров Олимжон Умарович томонидан 08.00.01 – “Иқтисодиёт назарияси” ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг назарий методологик асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги тайёрлаган диссертация иши муҳокамаси юзасидан кафедралараро илмий семинар
ХУЛОСАСИ
Covid-19 пандемиясини мамлакатимиз иқтисодиётига ва озиқ-овқат хавфсизлиги салбий таъсири натижасида жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви, ўзаро ижтимоий-иқтисодий алоқалар, халқаро даражада озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш тизимини издан чиққанлиги сабабли мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ­­— миллий ва иқтисодий хавфсизликнинг ажралмас қисми сифатида янада долзарблашди. Аҳолини сифатли ва тўйимли озиқ-овқат маҳсулотлари билан етарли даражада таъминлаш мамлакатимиз олдида турган муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифалардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласи Бирлашган миллатлар ташкилоти даражасида кўриб чиқилаётган бутун дунё мамлакатлари учун бирдек муҳим бўлган устувор йўналишлардан бири ҳисобланади.
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бутун дунё мамлакатлари олдида турган энг долзарб вазифалардан бири бўлиб БМТ бошчилигида бу борада қатор ишлар амалга оширилмоқда. БМТ қошидаги ФАО ташкилоти вакиллари пандемия муносабати билан озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни тақсимлаш бўйича ёндашувларни ўзгартириш зарурлигини таъкидлашмоқда. Фақатгина қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари барчани озиқ-овқат ва озиқ-овқат хом-ашёлари билан тўлиқ таъминлаши мумкин.
БМТ маълумотларига кўра, ҳозирда жаҳон аҳолисининг 815 миллион нафари оч қолаётган бўлса, 2050 йилга бориб бу сони 2 млрд. кишига етади. Уларнинг 12,9 фоизи ривожланаётган мамлакатларда яшайди. Беш ёшгача бўлган болалар ўртасидаги ўлимнинг 45 фоизи айнан тўйиб овқат емаслик натижасида келиб чиқаётир. Ҳозирги кунда ҳар йили 3,1 нафар бола айнан шу сабаб ҳаётдан кўз юммоқда.
Бугунги кунда дунёнинг 37 мамлакати, шу жумладан Африканинг 28 давлати ташқаридан озиқ-овқат кўринишидаги ёрдамга муҳтож. Жумладан, Жанубий Суданда ҳозирда тахминан 100 минг киши очарчиликдан жабр кўрмоқда, бу мамлакатда 4,9 миллионга яқин фуқаро фавқулодда ҳолатдаги эканлиги қайд этилган. Нигерия шимолида 8,1 миллион киши ўткир қаҳатчилик шароитида яшамоқда. Яманда 17 миллион киши ёки аҳолининг учдан икки қисми озиқ-овқат етишмовчилигидан азият чекмоқда. Сомалида низолар, фуқаролик урушлари ва қурғоқчилик озиқ-овқатнинг ўткир етишмовчилигини бошидан кечираётган кишилар сонининг икки карра кўпайишига олиб келди. Ҳозирги вақтда уларнинг сони 2,9 миллионни ташкил қилмоқда. ФАО мутахассисларининг прогнозларига қараганда “бу мамлакатда очлик эълон қилиш хавфи жуда юқори”. 
Дунё бўйича глобал муаммо сифатида қаралаётган озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси бизнинг мамлакатимиз учун ҳам долзарб ҳисобланади.
Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш деганда озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш, барча инсонларнинг хоҳлаган вақтда жисмоний, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан етарли миқдорда хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлар билан таъминланиши тушунилади. Озиқ-овқат маҳсулотлари шахсни физиологик меъёрлар бўйича қониқтириши, унинг хоҳиш-истагига мос келиши ва фаол соғлом турмуш тарзини шакллантириши таъминлаши зарур ҳисобланади. Юқорида келтирилган жиҳатлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг назарий методологик асосларини такомиллаштиришни тақозо этади. Бу ўз навбатида, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларини назарий, услубий масалаларини янада кенгроқ тадқиқ этишга оид илмий тадқиқотлар олиб боришнинг заруриятини ифодалайди. Бу эса, мазкур муаммони илмий тадқиқ этишни ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бирига айлантиради.
Мамадиёров Олимжон Умарович томонидан 08.00.01 – “Иқтисодиёт назарияси” ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг назарий методологик асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги бажарилган илмий иш бўйича билдирилган ижобий тақризлар, фикр ва мулоҳазаларга асосланиб илмий семинар мажлиси



Download 243.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling