Тасдиқлайман” Тошкент молия институти Илмий ишлар ва инновациялар


Download 243.5 Kb.
bet10/18
Sana06.05.2023
Hajmi243.5 Kb.
#1435521
TuriСеминар
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
27 10 Мамадиёров Кафедралар аро баённома 2

2-саволга жавоб: АҚШ нинг дунё мамлакатларининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминланганлигини ўрганувчи махсус агентлиги томонидан ҳар йили аниқланадиган озиқ-овқат хавфсизлиги Дунё мамлакатлари рейтингида 2016 йил Ўзбекистон 64 ўринни эгаллаган бўлса 2017 йилда 78-ўринни эгаллаган ва 2018 йилда 80 ўринга тушиб қолаган. Ушбу рейтингда озиқ-овқат маҳсулотларининг аҳоли талаби даражасида етарли эканлиги, аҳоли даромадларини ўзларига керакли озиқ-овқат маҳсулотларини олишлари учун даромадларининг етарли эканлиги, ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг таркиби, сифати, қайта ишланиши даражаси сертификатланганлиги, халқаро стандарларга мос келиши ўрганилади.
Илмий семинар раиси и.ф.н., проф. Х.С.Асатуллаев навбатдаги савол бериш учун сўзни и.ф.н. доц. в.б. Б.Шадмоновга берди:
1-савол: Тадқиқот ишингизда ривожланган мамлакатларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича тажрибалари ўрганилганми?
2-савол: Агар ўрганилган бўлса озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда замоновий йирик савдо ва иқтисодий блоклари ўрнини кўрсатиб бера оласизми?
1-саволга жавоб: Тадқиқот ишимизда озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш борасида ривожланган мамлакатлар тажрибаси, жумладан, АҚШ, Европа иттфоқи мамлакатлари ва Япония давлатлари ўрганилган. АҚШ да озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда мамалакатнинг аграр тармоғини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар давлат томонидан қўллаб-қувватланишини таъкидлаш керак, мамлакат бўйича 50% ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари баҳоси давлат томонидан қўллаб-қувватланади, бу кўрсаткич маккажғхори учун 100%, ғалла учун 33% ва пахта учун 50%ни ташкил этади. АҚШ ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантиришга урғу бераётганлиги натижасида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида халқаро рейтингда юқори ўринларда туради.
Европа иттифоқи мамлакатлари интеграция жараёнида айнан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш соҳасида жуда катта қийинчиликларга дуч келди. 1945 йил Иккинчи жаҳон уруши тугагандан сўнг Европа мамлакатлари сиёсий бирлашиш ва тинчликни кафолатлаш учун бирлашишга ҳаракатлар бошланди. 1948 йилда Белгия, Нидерландия ва Люксембург “Бенелюкс” бож иттфоқига асос солишди ва бир-бирларига нисбатан савдода бож олмасликка келишиб олишди. Ягона аграр сиёсат юритиш зарурияти озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлашнинг асосий шарти эканлиги сабабли бу иттфоққа кейинчалик қўшилган барча давлатлар нафақат бож масаласида балки, иқтисодиотга доир барча масалаларни бирга кўриб чиқиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасида асосий тамойилларни қабул қилишга келишиб олишди. 1960 йилларда Европа иттифоқи мамлакатлари аграр сиёсатининг асосий тамойиллари этиб, умумий бозор, иттифоқ манфаатларининг устунлиги, молиявий бирлик яъни брача харажатлар ва даромадлар биргаликда кўриб чиқиш деб белгиланди. Барча иттфоқ таркибига кирувчи мамлакатларда аграр соҳани ривожлантиришга давлат томонидан кўмак бериш зарур деб ҳисобланди ва давлат томонидан қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун молиявий рағбатлантириш механизмлари жорий этилди.
Японияда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш таннархи юқори бўлганлиги сабабли давлат томонида барча озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар харажатларининг 80 баҳоси рағбатлантирилади. Япония озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларини ҳал қилишда японларга хос овқатланишни тарғиб қилиш, озиқ-овқат маҳсулотлари самарали шартлар асосида импорт қилиш ва керакли захираларни кўпайтириш ҳамда жахон бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари, талаб ва таклифларни мунтазам кузатиб бориш асосида истиқболни белгилашдан самарали фойдаланади.

Download 243.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling