Тасдиқлайман” Тошкент молия институти Илмий ишлар ва инновациялар


Download 243.5 Kb.
bet13/18
Sana06.05.2023
Hajmi243.5 Kb.
#1435521
TuriСеминар
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
27 10 Мамадиёров Кафедралар аро баённома 2

И.ф.н., доцент Б.Шермухаммедов ўз сўзида қуйидагиларни таъкидлади:
Озиқ-овқат хавфсизлиги мамлакат аҳолисини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўзини ўзи, мустақил таъминлашга қодирлигини ифодалайди. Шунингдек, озиқ-овқат импортига боғлиқликдан халос бўлганлигини англатади. Таъкидлаш жоизки, озиқ-овқат хавфсизлиги фақат ички ўзини ўзи тўлиқ озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш билан чекланмайди. Бунинг учун озиқ-овқат импорти ҳам эътиборга олинади. Давлатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги сиёсатида, асосан, ўзининг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва ички бозорларини ривожлантиришга, қисман, чет эллардан озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш асосида аҳолини озиқ-овқатга бўлган мақбул даражадаги эҳтиёжини қондириш кўзда тутилади. Давлатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш сиёсати ўзини-ўзи озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш даражаси ҳамда уларни импорт қилиш даражаларини оқилона уйғунлаштириш, мамлакат аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашнинг кафолатланган имкониятларини яратиш, бу борада халқаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга қодирлиги муҳим ҳисобланади. Бундан ташқари, ушбу сиёсат даврий равишда янгиланиб турадиган озиқ-овқат заҳирасини яратишга ҳам қаратилган бўлади.
Республикада ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш ва фаравонлигини таъминлашнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ўрни беқиёсдир. Ушбу ислоҳотларни амалга оширишда соҳага оид Ўзбекистон республикаси президентининг 2018 йил 16 январдаги “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5303-сонли Фармони амалиётга тадбиқ қилинаётганлиги муҳим аҳамиятга эгадир.
Давлатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда озиқ-овқат хавфсизлиги алоҳида ўринга эга.
Мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ­­— миллий ва иқтисодий хавфсизлигининг ажралмас бир қисмидир. Аҳолини сифатли ва тўйимли озиқ-овқат маҳсулотлари билан етарли даражада таъминлаш мамлакатимиз олдида турган муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифалардан бири ҳисобланади.
Шу жиҳатдан, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг назарий методологик асосларини ўргани долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда диссертант О.У.Мамадиёровнинг долзарб мавзуда тадқиқот олиб борганлигини таъкидлаб ўтиш мумкин.
диссертация иши кириш қисми, 3 та боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан ташкил топган.
Диссертант томонидан тадқиқотнинг мақсади сифатида иқтисодиётни инновацион ривожлантириш шароитида Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш белгиланган.
Мазкур диссертация ишининг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, тадқиқот объекти ва предмети, тадқиқотнинг илмий янгилиги, тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти ёритиб берилган.
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг илмий-назарий асослари диссертация ишининг биринчи бобида ўз аксини топган. Ушбу бобда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг ижтимоий-иқтисодий асослари ва кўрсаткичлари ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг хорижий тажрибалари ва уларнинг миллий хўжалик учун амалий аҳамияти баён қилинган.
“Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳозирги даражаси ва муаммолари” деб номланган иккинчи бобида мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг ўзига хос хусусиятлари ва бу борада олиб борилаётган давлат сиёсати очиб берилган ҳамда озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш даражасини таҳлил қилишни зарур эканлиги ёритиб берилган ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг услубий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар берган.
“Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш йўллари” деб номланган учинчи бобда эса бозор иқтисодиётининг озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга таъсирини юмшатиш йўллари, озиқ-овқат хавфсизлигига таъсир қилувчи омиллар оптималлигини таъминлаш ва мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш йўллари ҳақида ёритилган бўлиб, хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Хулоса қисмида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашни янада такомиллаштириш бўйича илмий, амалий ва услубий таклифлар ўз аксини топган.
Диссертант ўз илмий-тадқиқот ишида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласини мамлакат иқтисодий хавфсизлигида тутган ўрнини илмий асослаб берган бўлиб, бу борада айрим хориж мамлакатлари тажрибалари ва халқаро стандартларини баён қилган. Диссертация ишида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва саноат ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ҳамда БМТ қошидаги ФАО маълумотлари таҳлил қилинган.
Диссертант О.У.Мамадиёров тадқиқот ишида ютуқлар билан биргаликда қуйидаги мулоҳазали ҳолатлар ва камчиликларга ҳам йўл қўйган:

  • диссертация иши матнида келтирилган айрим формулаларни муаллифига аниқлик киритиш, жумладан диссертация ишининг 20-бетидаги “Истеъмолнинг етарлилик коэффиценти аниқлаш формуласи”-деб номланган 1.2.3-формула, шунингдек, 21-бетдаги “Озиқ-овқат маҳсулотларининг етарлилик коэффиценти аниқлаш формуласи” номли 1.2.4-формула. Ушбу келтирилган формуларлар муалифига маълумотларни мазмун жиҳатдан янада соддалаштириш зарур;

  • диссертация ишидаги айрим расм ва жадвалларни, жумладан 21-бетдаги “Республикада фондлар коэффицентининг ўзгариши тенденцияси” номли 1-расмни 2000-2018 билан чекланган, бу расмни 5 йиллик маълумотлар билан бойитиш керак;

  • диссертация ишида 34-бетдаги “Озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланганлик бўйича дунё мамлакатлари рейтинги” номли 1.3.1-жадвалда ҳам фақатгина 2018 йил маълумотлари келтирилган, ушбу жадвалга ҳам 5 йиллик маълумотлар киритилиб таҳлил қилинса иш мазмуни янада бойитилади;

  • диссертация ишининг баъзи жойларида фойдаланилган статистик маълумотлар манбалари кўрсатилмаган. Жумладан, 46, 58, 72, 85-бетларида келтирилган статистик маълумотлар манбаси кўрсатилмаган.

  • муаллиф томонидан озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш борасида қўшни давлатларда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳатлар ва чора тадбирлар тадқиқ этилмаган, қўшни давлатлар амалий маълумотлар билан тўлдирилган ҳолатда акс эттириш тавсия этилади;

Аммо юқорида санаб ўтилган камчиликлар мазкур диссертация ишининг илмий савиясига таъсир этмайди, уларнинг бартараф этилиши тадқиқот ишининг илмий-амалий аҳамиятининг ошишига хизмат қилади.
Тошкент молия институти “Иқтисодиёт” кафедраси мустақил изланувчиси Мамадиёров Олимжон Умаровичнинг томонидан “Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг назарий методологик асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация иши «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисида»ги Низом талабларига жавоб беради ва мазкур диссертация иши ҳимоясининг навбатдаги босқичларига тавсия этиш мумкин деб ҳисоблайман.

Download 243.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling