Тасдиқлайман” Тошкент молия институти Илмий ишлар ва инновациялар


Download 243.5 Kb.
bet2/18
Sana06.05.2023
Hajmi243.5 Kb.
#1435521
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
27 10 Мамадиёров Кафедралар аро баённома 2

Тақризчилар: 1) PhD доц. Шермухаммедов Бекзод Усмонович
2) PhD доц. в.б. Хасанхонова Нодира Исаметдиновна


КУН ТАРТИБИ
Тошкент молия институти мустақил тадқиқотчиси Мамадиёров Олимжон Умарович томонидан “Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг назарий методологик асосларини такомиллаштириш” мавзусида 08.00.01 – “Иқтисодиёт назарияси” ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фaнлари бўйичa фaлсaфa дoктoри (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертацияси муҳокамаси.


Эшитилди: Илмий семинар раиси, и.ф.н. профессор Х.Асатуллаев семинарни очиб, кун тартибидаги масала “Иқтисодиёт” кафедраси мустақил тадқиқотчиси Мамадиёров Олимжон Умарович томонидан 08.00.01 – “Иқтисодиёт назарияси” ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фaнлари бўйичa фaлсaфa дoктoри (PhD) илмий даражасини олиш учун “Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг назарий методологик асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация муҳокамаси эканлигини айтди. Илмий семинар “Иқтисодиёт” ва “Иқтисодий хавфсизлик” кафедралари профессор-ўқитувчилари иштирокидаги кафедралараро илмий семинар эканлигини ҳамда семинарда кафедраларнинг аъзолари, тақризчилар, таклиф қилинган меҳмонлар қатнашаётганлигини таъкидлади.
Шундан сўнг, семинар раиси, и.ф.н. профессор Х.Асатуллаевнинг ахбороти эшитилди. У мазкур масала бўйича сўзга чиқиб, мустақил тадқиқотчи Мамадиёров Олимжон Умарович “Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг назарий методологик асосларини такомиллаштириш” мавзу устида илмий раҳбар иқтисод фанлари доктори, профессор Д.В.Расулова билан изланиш олиб бораётганлиги ва бугунги кунга келиб илмий-тадқиқот иши тайёрланганлиги ва амалиётга жорий этилиши бўйича тегишли маълумотномалар олинганлигини баён қилди. Шунингдек, у тадқиқотчининг таржимаи ҳоли ва илмий фаолияти билан таништириш учун сўзни семинар котиби PhD, доцент в.б. Н.И.Хасанхоновага берди. Семинар котиби мустақил тадқиқотчиси Мамадиёров Олимжон Умаровичнинг таржимаи ҳоли ва илмий фаолияти билан қисқача таништирди.
Мамадиёров Олимжон Умарович 1976 йил 4 ноябрда Жиззах вилояти, Зомин туманида туғилган. 1999 йилда Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетининг “Иқтисодий ва ижтимоий режалаштириш” мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2019 йилнинг январь ойидан буён Тошкент молия институти “Иқтисодиёт” кафедраси мустақил тадқиқотчиси сифатида “Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг назарий методологик асосларини такомиллаштириш” мавзусида илмий-тадқиқот олиб бормоқда.
Диссертация мавзусига доир жами 23 та илмий иш, шу жумладан, Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 5 та илмий мақола (шундан, нуфузли хорижий журналларда 2 та), халқаро ва республика илмий-амалий конференцияларда 18 та маъруза тезислари нашр қилинган.
Мамадиёров Олимжон Умаровичнинг докторлик (PhD) диссертацияси илмий натижалари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (2022 йил 08 июндаги 06/31-02/10-2352-сон маълумотномаси), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ Хўжалиги вазирлиги (2019 йил 01 июлдаги 03/026-931-сон маълумотномаси) томонидан амалиётга жорий этилган.
Диссертация иши Тошкент молия институтида бажарилган.
Илмий раҳбар – иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Расулова Дилфуза Валиевна, диссертация иши бўйича тақризчилар PhD, доцент Шермухаммедов Бекзод Усмонович, PhD, доцент в.б. Хасанхонова Нодира Исаметдиновна, тайинланган бўлиб, улар томонидан ёзма шаклда ижобий хулоса (тақриз) тақдим этилган.
Семинар раиси тадқиқотнинг асосий мазмуни билан таништириш учун сўзни мустақил тадқиқотчи Мамадиёров Олимжон Умаровичга берди. Мустақил тадқиқотчи ўз маърузасида диссертация мавзусининг долзарблиги, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, илмий янгиликлари, назарий ва амалий аҳамияти ҳақида қисқача тўхталди. Бундан ташқари, иқтисодиёт фaнлари бўйичa фaлсaфa дoктoри (PhD) илмий ишининг асосий хулосалари, илмий-назарий таклиф ва амалий тавсияларини баён этди.

Download 243.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling