Расулова Гулмира Вакилжон қизи Қўқон давлат педагогика институти 1-босқич магистранти


Download 36.55 Kb.
Sana20.06.2023
Hajmi36.55 Kb.
#1636775
Bog'liq
3. Расулова Гулмира


ЗАМОНАВИЙ ТИЛШУНОСЛИКДА МУҚОБИЛСИЗ ЛЕКСИКА ВА ЎЗЛАШМА СЎЗЛАР ҚАТЛАМИ МАСАЛАСИ
Расулова Гулмира Вакилжон қизи
Қўқон давлат педагогика институти
1-босқич магистранти

Сўз ўзлаштириш тушунчаси моҳиятан содда ва оддий бўлишига қарамасдан, тилшуносликда бундай ҳодисанинг қатъий изоҳлаш имкони ҳам, бу борада аниқ ёндашув ҳам йўқ.


Сўз ўзлаштириш – бу тиллар ўртасидаги қисқа ёки узоқ муддатли алоқалар натижасида бир тил элементларининг бошқа тил тизимига ўтишидир. Бундай ўтиш (кўчириш)дан ўтган бирликлар кириб борувчи тил “ёт” элементни фонетик, семантик, грамматик ва график жиҳатдан қайта ишловчи, қабул қилувчи тизимга аста-секин мослашиб боради. Натижада, қабул қилувчи тилда турли даражадаги мослашиш ёки ассимиляциялашув ҳодисаси содир бўлади.
Айрим тилшунос олимлар сўз ўзлашиш жараёнини анъанавий талқинда қабул қилмасдан, автоматик нуқтаи назардан изоҳлайдилар. Ушбу ғоя доирасида лексик ўзлаштириш хорижий тил намуналари бўйича идрок этувчи тилнинг ўз воситалари билан лексик бирликларни яратиш – манба тил сўзларининг фонетик, морфемик, семантик тузилишига тақлид қилиш ёки кўчириш сифатида талқин этилади. Бизнинг фикримизча, ўзлашган сўзлар тил алоқаларининг аралашувида бир тилдан иккинчи тилга ўтаётганда қабул қилувчи тилнинг маданияти ва лисоний бирликларига мослашиб, тил фойдаланувчилари томонидан тил меъёрларига олиб кирилади.
Бир қатор тадқиқотчилар сўз ўзлаштириш ҳодисасини “бевосита кўчириш” деб ҳам талқин этадилар, чунки кўчириш назарияси тилда хорижий тил бирликлари, масалан, хорижий сўзлар мавжудлигини тан олади, аналогия назарияси эса худди шу бирликларни “тил ичидаги ижод”1 сифатида баҳолайдилар.
Ҳар икки назария ҳам қабул қилувчи тилнинг ижодий, фаол салоҳиятини сўз ўзлаштириш жараёнида муҳим алмашинув даври деб ҳисоблайди. Кўчириш назарияси ва аналогия назарияси ўртасидаги фарқ шундан иборатки, кўчириш назариясига кўра, тил фаолияти чет тил сўзини қайта ишлашга қаратилган; аналогия назариясига кўра эса кўчириш чет тили намуналарига ўхшаш бирликлар яратиш фаолиятидир. Айтиш мумкинки, аналогик сўз ўзлашиши бошқа тил бирликларидан ўзлашма сўзнинг муқобил вариантини яратишдир.
Шундай қилиб, сўз ўзлаштириш ҳодисаларида (энг аввало, лексик сўз ўзлаштириш) бу жараённи В. Гумбольдт асарларида баён этилган ва маҳаллий тилшунослар асарларида ривожлантирилган тилнинг умумий тушунчасига зид бўлмаган фаолият сифатида тушуниш мумкин. Тилшунос олим Ю.С.Сорокин шундай ёзади: “Сўз ўзлаштириш – бу ҳақиқатан ҳам, маълум бир хорижий сўзлар тўпламини бошқа нутқ элементига фавқулодда автоматик тезлик билан ўтказиш эмас, балки ўзлашма сўзларни ўзлаштириш ва мослаштириш бўлиб, бу ассимиляция қилувчи тилнинг ўзига хослиги ва унинг ривожланишининг юқори даражасидир”2.
ХХ аср бошларида Д.Н.Шмелёв ҳам худди шундай фикрни айтади: “Бошқа тилдан сўз олган тил, одатда, нофаол бўлиб қолмайди, у маълум бир тарихий даврда замон талабларига мос ҳолда ўзи учун қулай яшаш тарзини яратишга ўхшайди”3.
Фикримизни умумлаштирадиган бўлсак, сўз ўзлаштириш сўз ясалиши каби фақат лингвистик жараёнда эмас, балки неологизмлар ёки турли воситалар ёрдамида яратилади. Сўз ўзлаштириш деривацияси ҳам тилдаги ички сўз ясалиши каби янги сўзларни “ҳосил қилиш”нинг ўзига хос усулларига эга. Аввало, бу усуллар бошқа тилнинг лексик фондини, сўзини мослаштириш, ўз сўз қатлами каби қабул қилиш ва нутқда қўллашда намоён бўлади.


Фойдаланилган адабиётлар



  1. Ильина Н.Е. Рост аналитизма в морфологии. // Русский язык конца XX столетия (1985- 1995).-М., 2000. -С. 326-344.

  2. Сорокин Ю.С. Развитие словарного состава русского литературного языка в 30-90-е гг. XIXb.-M.-Л., 1965.

  3. Шмелёв Д.Н. Очерки семасиологии русского языка. - М., 2003.




1 Ильина Н.Е. Рост аналитизма в морфологии. // Русский язык конца XX столетия (1985- 1995).-М., 2000.-С. 326-344

2 Сорокин Ю.С. Развитие словарного состава русского литературного языка в 30-90-е гг. XIXb.-M.-Л., 1965.

3 Шмелёв Д.Н. Очерки семасиологии русского языка. - М., 2003.

Download 36.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling