1-саволга жавоб: Озиқ-овқат хавфсизлиги тушунчасига бугунги кунда 200 дан таърифлар мажуд бўлиб дунё тан олган асосий таърифлардан бири БМТ қошидаги FAO – Food and agricultural organization томонидан берилган таъриф “Озиқ-овқат хавфсизлиги бу-иқтисодиётдаги шундай ҳолатки аҳолининг барча қатлами фаол ва соғлом ҳаёт кечиришлари учун етарлича ва ҳамиша озиқ-овқат маҳсулотларини олиш имкони мавжуд бўлсин” ёки Россиялик олимлардан В.Ломакин томонидан, “Озиқ-овқат хавфсизлиги деганда – барча одамларнинг соғлом ҳаёт кечиришлари учун ҳамма вақт ва етарли миқдорда озиқ-овқат маҳсулотларини олиш имконияти тушунилади.” дея таъриф берган, шу каби озиқ-овқат хавфсизлигига берилган таърифларни ўрганиб чиқиб, биз томонимиздан “Озиқ-овқат хавфсизлиги бу – мамлакат ҳудудида яшовчи аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини уларнинг нормал, соғлом ҳаёт кечиришлари, кўпайишлари ва дам олишлари учун етарли даражада ва хавфсиз бўлишини таъминланишидир” деб таъриф берилди, чунки инновацион ривожланиш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш жараёнида аҳолининг фақатгина минимал эҳтиёжларини эмас, балки уларнинг эҳтиёжларини нормал даражада ҳамда дам олишлари ва истеъмоллари учун хавфсиз бўлиши керак.
2-саволга жавоб: Озиқ-овқат хавфсизлигига кўплаб омиллар таъсир кўрсатади, уларни яхлит ҳолда икки гуруҳга ажратиш мумкин, биринчиси ички омиллар, иккинчиси ташқи омиллар, бизнинг фикримизча мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигига бу омиллар орасидан ички омиллар кўпроқ таъсир кўрсатади. Бу ҳолат ҳозирги вақтда мамлакатимизда олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсат натижаси деб айтишимиз мумкин. Чунки озиқ-овқат маҳсулотларини аҳоли эҳтиёжларига етарли даражада ишлаб чиқариш ва импортни камайтириб экспорт қилиш ўз қўлимизда, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш борасида янги техник ва технологик ўзгаришлардан самарали фойдаланиш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашимиз мумкин.
Илмий семинар раиси и.ф.н., проф. Х.С.Асатуллаев навбатдаги савол бериш учун сўзни DSc., проф. Д.Тожибоевага берди:
1-савол: Барчамизга яхши маълумки, озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи барча учун бирдай қизиқарли ва долзарб мавзу тадқиқот ишингиз мавзуси “Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг назарий методологик асосларини такомиллаштириш” деб номланган, методология деганда нимани тушунасиз илмий ишингизда қанақа методологияни такомиллаштиргансиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |