2-саволга жавоб: Халқаро даражада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда замоновий йирик савдо ва иқтисодий блокларининг аҳамияти жуда юқори ҳисобланади, Европа иттфоқи, НАФТА (Шимолий Америка эркин савдо келишуви), ЖСТ (Жахон савдо ташкилоти) БРИКС (Бразиля, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка) каби халқаро даражадаги йирик блоклар қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасидаги етакчи мамлакатлар иттифоқи ҳисобланади. Бу каби блоклар халқаро бозорларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини ўзгаришига таъсир кўрсатиш имкониятига эга ҳисобланади. Жумладан, БРИКС аъзоси Россия жаҳон бозорида буғдой экспорти борасидаги етикчи мамлакат ҳисобланади ва ҳозирги мураккаб шароитда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги асосий маҳсулот бўлмиш буғдойнинг нархини кескин ўсиши кузатилмоқда.
Илмий семинар раиси и.ф.н., проф. Х.С.Асатуллаев навбатдаги савол бериш учун сўзни и.ф.н. доц. И.Бакиевага берди:
1-савол: Тадқиқот ишингизда озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли меъёрларига тўхталганмисиз, улар қайсилар?
2-савол: Аграр сиёсат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш механизмидан биридир, мамлакатимизда олиб борилаётган аграр сиёсат ишингизда қай даражада ёритилган?
1-саволга жавоб: Тадқиқот ишимиз айнан мамлакат аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли меъёрларига мос даражада ва сифатда таъминлаш масалаларига бағишланган бўлиб, ишда истеъмол меъёрларини халқаро даражада, мамлакатимиз даражасида ва медицина меъёрлари бўйича таҳлил келтирилган. Озиқ-овқат маҳсулотлари халқаро истеъмол меъёрлари (Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти) ЖССТ томонидан Нон ва нон маҳсулотлари учун 1 кишига 1 йилга 120,5 дона қилиб белгиланган бўлса, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 129 дона этиб, Картошка 1 кишига 1 йилга 96,7 кг. қилиб белгиланган бўлса, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 97 кг этиб, гўшт ва гўшт маҳсулотлари Картошка 1 кишига 1 йилга 70,1 кг. қилиб белгиланган бўлса, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 97 кг. этиб белгиланган. Кўриниб турибдики мамлакатимизда қабул қилинган меъёрлар ЖССТ меъёрларидан фарқ қилади. Истеъмол меъёрлари аҳолининг жинсий таркиби, ёши ва иқлим шароитларига кўра фарқ қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |