Тасдиқлайман” Тошкент молия институти Илмий ишлар ва инновациялар


Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати


Download 243.5 Kb.
bet3/18
Sana06.05.2023
Hajmi243.5 Kb.
#1435521
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
27 10 Мамадиёров Кафедралар аро баённома 2

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. COVID-19 пандемияси тарқалиши бутун дунё бўйлаб озиқ овқат маҳсулотлари таъминоти занжирига жуда катта салбий таъсир кўрсатди. 2020 йилдан бошлаб эпидеомологик хавф-хатарлар кучайди, яъни COVID-19 пандемияси билан боғлиқ шароитда аҳоли истеъмоли учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда етказиб бериш масалалари энг долзарб муаммога айланди. Пандемиянинг олдин кузатилмаганлиги сабабли кўплаб давлатларда юзага келган “Ноодатий харидлар” натижасида озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турлари дўконларда умуман қолмади, асосий озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилувчи давлатлар ушбу маҳсулотлар экспортини тўхтатганлиги сабабли, баъзи мамлакатларда маҳсулот нархлари бир неча баробар ортиб кетишига олиб келди. Хусусан, Хитойда, коронавирус тарқалашига қарши чоралар кўрилаётган давр – январь-февраль ойларида озиқ-овқат нархлари олдинги йилнинг шу ойларидагига нисбатан 21,2 фоизга ошган.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ФАО маълумотларига кўра 2015 йилдан бери бир хилда 8,0 фоиз атрофидаги тўйиб овқатланмасликнинг тарқалиши 2019 ва 2020 йиллар оралиғида 8,0 фоиздан 9,3 фоизга ошди. 2021-йилда бу кўрсаткич секинроқ бўлса-да, ўсишда давом этиб, 9,8 фоизга етган. 2021-йилда тўйиб овқатланмаётган аҳоли сони мос равишда 702 миллиондан 828 миллионга етган (мос равишда дунё аҳолисининг 8,9 ва 10,5 фоиз). Кўриниб турибдики, БМТ томонидан 2030 йилга келиб тўйиб овқатланмаётганлар сонини икки бараобар камайтиришга эришиш керак бўлган Мингйиллик дастури ижроси таъминланмаслик эҳтимоли ортиб бормоқда. 2017 йилнинг январ ҳолатига кўра, дунёда 815 миллиондан ортиқ киши тўйиб овқатланмаяпти, улардан 489 миллион киши турли уруш ва низолар мавжуд мамлакатлар аҳолиси ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич 2016 йил 1-январ ҳолати (777 миллион киши)га қараганда кўп ҳисоблансада, 2000 йилдаги 900 миллион кишига нисбатан камроқдир. Глобал даражада қараганда 2005-2016 йилларда бўйининг ўсиши, жисмоний ва интеллектуал ривожланишига доир камчиликлардан азият чекаётган болалар сони 29,5 фоиздан 22,9 фоизга камайганлигига қарамасдан бугунга келиб дунё бўйича 155 миллион бола тенгдошларига нисбатан юқоридаги кўрсаткичлардан ортда қолмоқда.
Дунё бўйича глобал муаммо сифатида қаралаётган озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси бизнинг мамлакатимиз учун ҳам долзарб ҳисобланади. Шу сабабли, мамлакатимиз раҳбари “...қишлоқ хўжалиги соҳасини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасидаги илғор технологияларни жорий этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг муҳим вазифамиздир. Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш, бозорни сифатли, хавфсиз ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, аҳолининг харид имкониятларини мустаҳкамлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш ва соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, шунингдек, мазкур соҳадаги мавжуд тизимли муаммоларга барҳам бериш” лозимлигини айтиб ўтган.
Тадқиқот иши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги, 2018 йил 16 январдаги ПФ-5303-сонли “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2019 йил 23 октябрь ПФ–5853-сон “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги, 2020 йил 10 июль ПФ–6024-сон “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги, 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 мартдаги 205-сон “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2019 йил 17 апрелдаги 324-сон “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ва мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

Download 243.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling