ТЕНДЕР
ҲУЖЖАТИНИНГ
ТЕХНИК ҚИСМИ
“Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси академиясининг ётоқхона биносини капитал таъмирлаш объекти бўйича”.
2021 йил.
ТЕНДЕР ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ТИЖОРАТ ҚИСМИ
I. БУЮРТМАЧИНИНГ БОШЛАНҒИЧ НАРХИ
1.1. Буюртмачининг бошланғич нархи ТАЖда кўрсатилган.
II. БУЮРТМАЧИ БЕЛГИЛАГАН ҚУРИЛИШ МУДДАТИ
2.1. Лойиҳа бўйича барча ишлар ТАЖда кўрсатилган муддатдан кечиктирилмасдан якунланиши керак.
III. МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАСИ
3.1. Объектни молиялаштириш ТАЖда кўрсатилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
IV. МОЛИЯЛАШТИРИШ ШАРТЛАРИ
4.1. Молиялаштириш шартлари (агар ТАЖда бошқа ҳолат айтилмаган бўлса): бўнак (аванс) – тендер натижаларига кўра аниқланган, қурилишнинг жорий йилидаги ишлар қийматининг 30 фоизи (15+15)% микдорида; жорий молиялаштириш ажратилган бўнак, пропорционал ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида; қолган 5 фоизи – фойдаланишнинг кафолатли муддати тугагач.
4.2. Кейинги йилга ўтадиган объектлар бўйича тендер ўтказилганда, буюртмачи томонидан жорий йилда ТАЖда кўрсатилган миқдорда маблағ ажратиш назарда тутилган.
4.3. Тўловлар буюртмачи томонидан пудрат шартномаси талабларига биноан амалга оширилади.
4.4. Объект бўйича пудрат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини шартномавий-ҳуқуқий базаси ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига жавоб бериши керак.
V. ШАРТНОМА ВАЛЮТА ТУРИ
5.1. Агар ТАЖда бошқача назарда тутилмаган бўлса, пудрат шартномасининг валюта тури – ўзбек сўмида.
VI. ШАРТНОМА ЛОЙИҲАСИ
Do'stlaringiz bilan baham: |