Тасдиқлайман” Тошлоқ тумани ҳокими А. Джурабаев “19” сентябрь 2022 йил
-боб. Концепцияни амалга ошириш механизмлари
Download 25.61 Kb.
|
Ҳоким ёрдамчиси Концепцияси намунавий
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-боб. Кутилаётган натижалар
4-боб. Концепцияни амалга ошириш механизмлари
7.19. Концепцияни амалга ошириш қуйидагиларни ўз ичига олади: маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни хонадонбай ўрганиш орқали аҳолининг бандлик даражасини, оилаларнинг даромад манбаларини, даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган мақсадли ва манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; маҳалладаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, уларга доимий даромад манбаини яратишга кўмаклашиш орқали маҳалладаги муваффақиятга эришган тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда фаолият олиб бориш; маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласида сектор раҳбарлари билан биргаликда маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш,аҳолини камбағалликдан чиқариш йўналишларини ҳамда маҳаллани ҳақиқий ижтимоий вазиятини аниқлаш орқали чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишва амалга ошириш; маҳаллада фаолиятни самарали ташкил этиш масаласида иқтисодиёт ва инвестиция комплексларига кирувчи вазирлик, идоралар, тижорат банкларининг масъул ходимлари (республика вакиллари) билан биргаликда маҳаллани ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган «йўл харитаси»ни ижросини сифатли амалга ошириш; маҳалла аҳолисини ва тадбиркорлар муаммоларини лозим даражада ҳал этмасдан ёки ҳал этишни пайсалга солаётган масъул идораларни масъулиятини янада ошириш чораларини кўриш масаласида туман (шаҳар) ҳокимлиги ва халқ депутатларитуман(шаҳар) Кенгашига ахборот киритиш орқали уларни ҳисобот беришини йўлга қўйиш. 5-боб. Кутилаётган натижалар 8. Концепцияни амалга ошириш натижасида қуйидагиларга эришилади: маҳалладаги иқтисодий ҳолат, шу жумладан, аҳолининг бандлик даражаси, оилаларнинг даромад манбалари, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолатлари ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилишлари ва эҳтиёжларини таҳлил қилиш имкониятлари яратилади; тадбиркорлик субъектлари фаолиятида тўсиқ бўлаётган (ер ажратиш, қурилиш учун рухсат бериш, турли хил фаолиятлар учун лицензия олиш,бўш бино ва ер майдонларини тадбиркорлик учун ажратиш, коммуникация тизимларига уланиш) муаммолар ҳал этилади; тадбиркорлик ва хизматлар кўрсатиш соҳасида янги иш ўринлари яратилиб, бунинг натижасида аҳоли бандлиги таъминланади ва аҳоли турмуш фаровонлиги яхшиланади; маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро самарали ҳамкорлик фаолияти йўлга қўйилади. Концепцияни амалга оширишнинг пировард натижасидамаҳаллани инфратузилмаси янада яхшиланади, янгииш ўринлари яратилади, аҳоли даромадли иш билан таъминланади, маҳалланинг ўсиш нуқталари ва ихтисослашув йўналишларини аниқлаш ҳамда тадбиркорликни амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашиш ва шу орқали иқтисодий ўсишни таъминлашнинг ишончли ва самарали механизмларини жорий этиш ҳисобланади. Download 25.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling