Тасдиқлайман” Тошлоқ тумани ҳокими А. Джурабаев “19” сентябрь 2022 йил


-боб. Ҳоким ёрдамчиси фаолияти самарадорлигини янада оширишнинг устувор йўналишлари


Download 25.61 Kb.
bet2/4
Sana18.06.2023
Hajmi25.61 Kb.
#1595440
1   2   3   4
Bog'liq
Ҳоким ёрдамчиси Концепцияси намунавий

3-боб. Ҳоким ёрдамчиси фаолияти самарадорлигини янада
оширишнинг устувор йўналишлари

5. Қуйидагилар ҳоким ёрдамчиси фаолияти самарадорлигини янада оширишнинг устувор йўналишлари ҳисобланади:


а) маҳалланинг ўсиш нуқталарини ва ихтисослашув йўналишларини аниқлаш ҳамда тадбиркорликни, шу жумладан, «драйвер» лойиҳаларни амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашиш ва шу орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш йўналишида:
маҳалладаги хонадонлар, оилалар, аҳоли сони, ёш ва гендер таркиби, банд бўлганлар ва ишсизлар сони, уларнинг мутахассисликлари ва касб малакаси, маҳалла фаоллари, мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим ва олий таълим муассасалари, ер майдони, томорқа ерлар, бўш бино ва иншоотлар, инфратузилма объектлари (газ, электр энергияси, ичимлик ва оқова сув тизимлари, йўл), тадбиркорлар сони ва уларнинг фаолият тури тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига қамраб олган маҳалланинг паспортини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни «хонадонбай» ўрганиш, жумладан, аҳолининг бандлик даражасини, оилаларнинг даромад манбаларини, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолатини ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини таҳлил қилиш мақсадида хонадонларни хатловдан ўтказиш, хатлов натижаларини «Онлайн маҳалла» платформасига киритиш;
хатлов натижаси бўйича маҳалладаги мавжуд имкониятлар, хомашё ресурслари, инфратузилма ҳолати, ишчи кучининг ихтисослашуви ва сифатидан келиб чиққан ҳолда маҳаллани ривожлантириш йўналишларини белгилаш;
маҳаллани ривожлантириш йўналишларидан келиб чиқиб уларнинг ихтисослашувини аниқлаш;
ихтисослашувдан келиб чиққан ҳолда «драйвер» лойиҳаларва «маҳаллабай» микролойиҳалар рўйхатини шакллантириш ва лойиҳанингамалга оширилишида тадбиркорлик субъектларига кўмак кўрсатиш;
бунда, лойиҳа ташаббускорларининг ер, бино, кредит, инфратузилма, коммуникация тармоқларига уланиш ва бошқа муаммоларини ҳал этиш чораларини кўриш;
маҳаллани ўрганиш ва таҳлил қилиш натижасида уни ўрта ва қисқа муддатда ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш;
маҳаллада ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш йўналишларини белгилаш;
бунда, маҳаллада ишлаб чиқариш инфратузилмаси бўйича мавжуд муаммоларни аниқлаш, маҳаллий ҳокимлик ва тегишли тармоқ корхоналари билан келишилган ҳолда маҳаллани ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»га киритиш ҳамда ижросини назоратга олиш.

Download 25.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling