"тасдиқлайман" Қувасой шаҳар БЎсм директори У. О. Ахмадиёров


Download 13.61 Kb.
Sana07.02.2023
Hajmi13.61 Kb.
#1172610
Bog'liq
Мусобақа низоми


"ТАСДИҚЛАЙМАН"
Қувасой шаҳар
БЎСМ директори
_________ У.О.Ахмадиёров.
"____" ____________ 2018 йил.

Ўзбекистон Республикасининг “8-декабрь Конститутциямизнинг
26 йиллиги”га бағишлаб спорт турининг
Муай-тай спорт тури бўйича
2011-2000 йилларда тўғилган спортчилар ўртасида
Қувасой шаҳар БЎСМ очиқ
биринчилиги мусобақасини ўтказиш
НИЗОМИ


Қувасой шаҳар - 2018 йил


Ўзбекистон Республикасининг “8-декабрь Конститутциямизнинг 26 йиллиги”га бағишлаб спорт турининг Муай-тай спорт тури бўйича 2011-2000 йилларда тўғилган спортчилар ўртасида Қувасой шаҳар БЎСМ очиқ биринчилиги мусобақаси ўтказиш
НИЗОМИ


1.Умумий қоидалар
БЎСМ очиқ биринчилиги Ўзбекистон Хаваскор ва Профессионал Муай-тай ассостатция Фарғона вилояти бўлими ҳамкорлигида ташкиллаштирилган. БЎСМ очиқ биринчилиги бутун жаҳон “Муай-тай” кенгаши қоидаларига мувофиқ ўтказилади.
2.Мусобақанинг мақсад ва вазифалари
Қувасой шаҳар ва вилоятда Муай-тай спорт турини ривожлантириш. Болаларни спорт билан шуғулланишга жалб этиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, Республика биринчилигида иштирок этиш учун кучлиларни аниқлаш.
3.Мусобақани ўтказиш муддати ва жойи
Мусобақа 2018 йилнинг 14-16 декабрь куни Қувасой шаҳар Болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиалида ўтказилади.
4.Мусобақада иштирок этиш шартлари
Мусобақада вазн тоифалари: 2011-2000 йилда тўғилган спортчилар: 22кг, 26кг, 28кг, 29кг, 30кг, 32кг, 34кг, 35кг, 36кг, 40кг, 41кг, 44кг, 46кг, 48кг, 50кг, 54кг, 57кг, 63.5кг. Мусобақада иштирок этиш учун қуйидаги хужжатлар талаб этилади: тиббий-жисмоний диспансернинг рухсатномаси, шахсни тасдиқловчи хужжат (гувоҳнома ёки муай-тайчи паспорти бўлиши шарт). Мусобақада иштирок этиш учун талабномалар мандат комиссиясига топширилади. Талабномалар 2018 йил 14-декабрь куни қабул қилинади. Қабул қилинган талабномаларни амалга ошириш мусобақа котибининг зиммасига юклатилади.
5.Мусобақанинг ўтказиш шартлари
Иштирокчиларнинг кийими: майка, шорт ва мухофаза воситалари (бокс қўлқопи, шлем, протектор, бандаж, тирсак ҳимоячиси ва оёқ қолқопчаси). Мусобақалар 2 дақиқадан 3 раунд давом этади. Мусобақа иштирокчилари “Вайкру” рамзий рақсини ижро этиш мажбурийдир. Мусобақа иштирокчиларидан тартиб-интизомга қатъий риоя қилиш талаб этилади. Тартиб-интизомга риоя этмаганлар мусобақадан четлатилиб, уларга нисбатан қатъий чора кўрилади.
6.Тақдирлаш
Мусобақада ғалаба қозонган 1-2-3-ўринларни қўлга киритган спортчиларга Қувасой шаҳар Болалар-ўсмирлар спорт мактаби маъмурияти томонидан медал, диплом ва эсталик совғалар билан тақдирланадилар.

Мусобақа бош ҳаками: Э.Отажонов.
Мусобақа котиби: А.Жабаров.
Download 13.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling