«тасдиқлайман» Якка тартибдаги тадбиркор-хунарманд: Д. Абдурахмонова 2023 йил


Download 319.5 Kb.
bet5/6
Sana25.10.2023
Hajmi319.5 Kb.
#1718809
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
33 млн бухонка нон 2023

6.4. Сотиш дастури.
Иқтисодиётнинг хар бир жабҳасида унинг ривожланишига асосий омиллардан бири бу махсулот(хизмат)ларнинг қандай тартибда ва қандай тизимлар орқали сотилиши хисобланади.
Шунинг учун ҳам хар бир тадбиркорлик субъекти ўз махсулот ёки хизматларини турли усулларда рақобатдош тадбиркорлардан қайсидир томонлама фарқ қилган ҳолда сотишга ва хизмат кўрсатишга харакат қилади.
Корхонанинг асосий сегментлари қуйидагилар хисобланади:
- махаллий аҳоли;
- Улгуржи савдо Тадбиркорлари;
Тадбиркор ўз махсулотларини юқоридаги сегментлари орқали қуйидагича сотишни режалаштирган.
- ички бозорга– 100%
Тадбиркор ўзининг ички имкониятлари, бугунги кундаги бозор ҳолати ва аҳолининг талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тизимлар асосида ўз махсулот ва хизматларини сотишни режалаштирган.
1. Мижозлар билан тўғридан тўғри шартнома асосида:
Мижозлар билан тўғридан тўғри шартнома асосида сотиш.
Сотиш дастурининг ушбу бўлимида Тадбиркор ўз хизматларини оддий усулда яъни мижозлар Тадбиркор билан шартнома пластик карта ва пул ўтказиш йўли билан амалга ошириши кўзда тутилган.
Бунда келган мижозларга масъул ходимлар томонидан керакли консультациялар берилиб, махсулот турлари тўғрисида тушунчалар берилади.
Шу билан бирга келган мижозларга Корхона ўз фаолиятини ривожлантириш мақсадида махсус аноним сўровномалар ўтказишни режалаштирган.
Шу билан бирга Корхона ўзининг расмий веб сайтини ташкил қилган ҳолда ўз фаолияти ва махсулотларини интернет орқали реклама қилишни ва фаолияти давомидаги янгиликларни мунтазам равишда жойлаштириб боришни режалаштирган.

6.5. Савдо белгиси
Корхона мазкур соҳадаги бозорда ўз ўрнига эга бўлиши учун ўзининг савдо белгиси орқали ўз махсулотларини сотишни ва жаҳон бозорига кириб боришни режалаштирган.
Корхона томонидан бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган махсулотлар ушбу савдо белгиси орқали сотилмоқда.
Корхона томонидан мазкур лойиҳа амалга оширилгандан кейин тегишли ташкилотлар орқали ушбу савдо белгиси патентлаштирилиб расмийлаштирилади.
Бу эса ўз навбатида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” номи билан Ўзбекистон махсулотлари бутун дунёга ўз ўрнига эга бўлишига эришилади.

Download 319.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling