«тасдиқлайман» Якка тартибдаги тадбиркор-хунарманд: Д. Абдурахмонова 2023 йил


Download 319.5 Kb.
bet3/6
Sana25.10.2023
Hajmi319.5 Kb.
#1718809
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
33 млн бухонка нон 2023

6. БОЗОР ХОЛАТИ
6.1. Рақобатчилар
Барчага маълумки, хар бир тадбиркорлик субъекти ўзининг фаолиятини амалга ошириши учун аввало маҳаллий ҳамда ташқи бозор холатини ўрганиб чиқади.
Корхона юқоридаги холатдан келиб чиққан холда бозор холати ҳамда рақобатчиларни ўрганиб чиқишга эришди.
Бугунги кунда Фарғона вилояти Тошлоқ туманида Бухонка нон ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар камлиги ва махсулотлар асосан қўшни туманлар ва бошқа вилоятлардан келаётганлиги аниқланди.
Демак, Корхона учун асосий рақобатдош тадбиркорлар асосан қўшни туманлардаги тадбиркорлар бўлиши мумкин.
Лекин, туманга кириб келаётган махсулотларнинг олиб келинишида йўл ҳақи, воситачининг фойдаси ва бошқа кўзда тутилмаган харажатлар хисобига олиб келинаётган махсулотларнинг таннархи ўз ўзидан ошиши мумкин. Бу эса ўз навбатида Корхонанинг нарх йўналишида устунликка эришишига олиб келади.
Корхона ўз фаолиятини самарали ва сифатли олиб борилишини ушлаб туриш, мижозлар билан ўз вақтида хисоб-китоб ишларини амалга ошириш, юзага келадиган рақобатдошликдаги устунликни ушлаб туриш ва ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида мунтазам равишда қуйидаги холатларни назоратига олишни режалаштирган жумладан:

  • Бозор холатини мунтзам равишда ўрганиб туриш;

  • Хамкорларнинг иқтисодий холатидан хабардор бўлиб туриш;

  • Реклама фаолиятини ривожлантириш ва бошқа холатларни назоратдан четда қолдирмаслик муҳим ахамият касб этади.



6.2. Swot таҳлили
Маълумки, хар бир тадбиркорлик субъекти ўз лойиҳасини тўлиқ амалга оширишда рақобатдош тадбиркорларнинг фаолияти билан боғлиқ деярли барча йўналишларини ўз фаолияти билан солиштириб чиқади. Бунда жойлашган ўрни, ишчи кучи, молиявий холатлар, харидорлар, хом ашё базаси, коммуникация тизими, технологиянинг замонавийлиги ва ишлаб чиқариш қуввати ва бошқалар шулар жумласидандир.
Юқорида Корхона томонидан бугунги кундаги бозор холати ўрганиб чиқилган бўлса, ушбу бўлимда тадбиркорнинг рақобатдош тадбиркорлардан устунлиги хамда заиф томонилари хақида маълумот бериб борилади.



Download 319.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling