4. ЛОЙИХА МАЗМУНИ
4.1. Лойиҳанинг бугунги кундаги ўрни.
Бугунги кунда Республикамизда Бухонка нон ишлаб чиқариш борасида бир қатор ютуқлар қўлга киритилмоқда.
Бу муваффақиятларнинг асосий омили - маҳаллий ва чет эл инвестицияларининг мунтазам жалб этилгани, улар асосида замонавий ускуналар билан жиҳозланган, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқарувчи янги тадбиркорлик субъектларининг ташкил этилганидир.
Тадбиркор мазкур лойихани амалга ошириши натижасида бугунги кунда республикамизда тадбиркорлик сохасидаги имкониятлардан фойдаланиб, вилоятда ишлаб чиқариш фаолиятини янада ривожлантиришга, замонавий ишлаб чиқариш технологияларни жалб этган ҳолда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, диверсификатция қилиш, янги турдаги импорт ўрнини босувчи экспортбоп махсулотлар ишлаб чиқарилишига ҳамда бошқа муаммоларни ҳал қилишда ўз ҳиссасини қўшади яъни:
Ишсизлик сонини камайишига амалий ёрдам беради;
Давлатга солиқ тўлаши натижасида бюджет режасини бажарилишида ўз хиссасини қўшади;
Тадбиркор юқоридаги вазифаларни амалга ошириши натижасида даромад олади.
Тадбиркор томонидан мазкур махсулот ишлаб чиқариш бўйича хом ашё базаси ўрганилганда 100% хом ашё маҳаллий бозорда мавжудлиги аниқланди.
Бу эса ўз навбатида импорт ўрнини босувчи арзон ва сифатли махсулотлар ишлаб чиқариш имкони борлигидан далолат бермоқда.
Шу билан бирга мазкур лойиҳани амалга оширилиши натижасида ушбу йўналишларда ишлаб чиқарувчилар сони кўпайиши хисобига эркин рақобатни юзага келтириш имкони туғилади.
Ўрганиш натижалари шуни кўрсатмоқдаки мазкур лойиҳани амалга оширилишининг ижобий томонларидан бири ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган махсулотга йил давомида аҳолининг талаби борлиги лойиҳани тўлиқ амалга оширилишига имкон беради.
5. ЛОЙИҲАНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ
5.1. Молиялаштириш манбаалари
Тадбиркор томонидан ишлаб чиқарилган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати
33 000 000 (ўттиз уч миллион) сўмни ташкил этади.
Бугунги кунда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида бир қатор тижорат банклари, хорижий давлатларнинг кредит линиялар, айрим соҳаларни янада ривожлантириш бўйича маҳаллий ва хорижий гранд маблағлари мавжуд.
Тадбиркор мазкур лойиҳани банк кредити хисобидан амалга оширишни режалаштирган.
Do'stlaringiz bilan baham: |