Тасдиқлайман” Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ҳукумат комиссияси раиси
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
Download 123.5 Kb.
|
Баён
- Bu sahifa navigatsiya:
- 19. Транспорт вазирлиги
- 21. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
18. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Исломов) “Great wall service” МЧЖга Оҳангарон туманида жойлашган оҳактош карерида геологик қидирув ишларини олиб бориш ва фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган лицензия олиш учун тўғридан-тўғри уч томонлама шартномани расмийлаштирсин.
19. Транспорт вазирлиги (Маҳкамов), “Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖ (Хасилов) икки хафта 9-иловада келтирилган корхоналарга маҳсулотлар экспортини амалга ошириш мақсадида темир йўл вагонларини етказиб беришда мавжуд муаммоларни бартараф этиш чораларини кўрсин. 20. Ҳудудий Электр тармоқлари АЖ (Мустафаев) икки хафта муддатда: - Тошкент вилоятида ташкил этилган Кичик саноат зоналарида ўрнатилган электр трансформаторларини қайта хатловдан ўтказсин; - 10-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раҳбарлигида 2020 йил 19 майда ўтказилган “Инқирозга қарши курашиш республика комисияси” йиғилиши 24-сонли баёнида 12 та кичик саноат зонасига ўрнатилган электр трансформаторларини балансига олиш ишларини якунласин. 21. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Холмуродов) бир ой муддатда Мажбурий ижро бюроси (Эгамбердиев) билан биргаликда: - Паркент тумани "Чўққайма" МФЙ ҳудудидаги 1,0 гектар, Оққўрғон тумани "Бирлик" МФЙ ҳудудидаги 1,2 гектар ер майдонларида, Мажбурий ижро бюросидан жорий қарздорликлар мавжудлиги сабабли, ташкил этилиши белгиланган кичик саноат зоналарини ташкил этиш бекор қилиш чоралари кўрилсин; - Бекобод шаҳар "Андижон" МФЙ ҳудудидаги 1,6 гектар ер майдонида ташкил этилган кичик саноат зонаси, ҳозирги кунда балансда сақловчи “Иссиқлик манбаи” ИЧБнинг Мажбурий ижро бюросидан қарздорлиги мавжудлиги учун таъқиқ қўйилганлиги сабабли лойиҳаларни тўлиқ қувватларда ишга туширишга тўсқинлик қилиб келаётган қарздорликдан кечиш чоралари кўрилсин ва таъқиқдан ечилсин. - Бекобод шаҳар "Тақачи" МФЙ ҳудудидаги 17,7 гектар ер майдони ва 3698,6 кв.м бино-иншоотларда ташкил этилган кичик саноат зонасининг 0,73 гектар қисми, КСЗ ташкил этилгунга қадар Бекобод туман ва Бекобод шаҳар ҳокимликлари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилмаган ҳолда ер майдони таклиф этилганлиги натижасида, бугунги кунга қадар Бекобод туман ҳокимлиги тасарруфидан Бекобод шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ҳамда Ягона дирексия захирасига ўтказилмаганлиги, шу билан биргаликда ушбу 0,73 гектар ҳудуд қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бўлиб, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун номақбул ҳисобланишини инобатга олган ҳолда, Бекобод шаҳар "Тақачи" МФЙ ҳудудидаги 17,7 гектар ер майдонидан, 0,73 гектар қисмининг кичик саноат зонаси мақоми бекор қилинсин. Download 123.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling