Тасдиқлайман” Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ҳукумат комиссияси раиси


Download 123.5 Kb.
bet1/7
Sana20.07.2023
Hajmi123.5 Kb.
#1661218
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Баён






ТАСДИҚЛАЙМАН”
Ўзбекистон Республикаси
Бош вазирининг ўринбосари, Ҳукумат комиссияси раиси


Ж.А. Ходжаев
2023 йил “___” июль

Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш
ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича
Ҳукумат комиссиясининг ___ – сон баёни


2023 йил __ июль

Тошкент вилояти




Раислик қилди:







Ж.А. Ходжаев – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ҳукумат комиссиясининг раиси

Иштирок этишди:







Ҳукумат комиссияси аъзолари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари, Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмаларининг раҳбар
ва ходимлари (рўйхат бўйича)

КУН ТАРТИБИ:
Тошкент вилоятида инвестицияларни жалб қилиш, саноат ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва экспорт соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда тадбиркорлар билан учрашувда кўтарилган муаммоларни бартараф этиш тўғрисида
(Ходжаев, Валиев, Касимов, Холмуродов, Шарипов, ... Ходжаев)

Йиғилишда Тошкент вилоятида инвестицияларни жалб қилиш, саноат ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмларини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифлар муҳокама қилинди.


Шунингдек, жорий йилда инвестиция дастурларига мувофиқ
қиймати 696,5 млн. долларлик 502 та лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 17,5 мингта янги иш ўринларини ташкил этиш белгиланган.
Жорий йил январь-июнь ойларида мазкур лойиҳалардан 197,3 млн долларлик 316 та лойиҳа ишга туширилди ва 7 148 та янги иш ўринлари ташкил этилди.
Республика ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган ишлар натижасида Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида қиймати 1,3 трлн сўм бўлган 80 та лойиҳаларнинг манзилли рўйхати шакллантирилди ва уларни ишга туширилиши натижасида 2,5 мингта янги иш ўринларини ташкил этиш имконияти яратилди.
Кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, Тошкент вилоятида инвестициялар, саноат ва экспорт ҳажмларини ошириш, янги лойиҳалар ва ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, шунингдек, аҳолини иш билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни жадаллаштириш мақсадида Ҳукумат комиссияси қарор қилади:
1. Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар, саноат
ва савдо бошқармаси бошлиғи Н.Шариповнинг Тошкент вилоятида саноат салоҳиятини ошириш ва янги йирик ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

Download 123.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling