Тасдиқлайман” Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ҳукумат комиссияси раиси


Download 123.5 Kb.
bet6/7
Sana20.07.2023
Hajmi123.5 Kb.
#1661218
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Баён

22. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (Мустафаев) йил якунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги “2023-2025-йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-465 сонли қарорида келтирилган Олмалиқ шаҳри “Бўстон” МФЙ саноат ҳудудида ташкил қилинадиган КСЗга электр энергияси тармоғини тортиш ва электр трансформаторини қуриш бўйича берилган топшириғини сўзсиз бажариш чораларини кўрсин.
23. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Абдусаломов) бир хафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш куритиши юзасидан тасдиқланиши кутилаёган “Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги
352-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати қуйидаги мазмундаги 6771-банд билан тўлдирилсин:
“6771. (9405190039) Иссиқхоналарда фойдаланиш учун нартий газоразрядли лампали қуввати 750 Вт ва ундан юқори бўлган электр ёритиш ускунаси” қарори лойиҳасини тасдиқга киритиш бўйича тегишли чоралар кўрсин.
24. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов), Тўғридан тўғри хорижий инветсицияларни жалб этиш жамғармаси (Назиров) ўн кун муддатда “Ташқи савдо, инветициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалри бўйича Ҳукумат комисияси” йиғилишнинг 2022 йил 28 окятбрдаги 85-сонли баёни 20-банди ижросини таъминласин.
25. Ҳудудий электр тармоқлари АЖ (Мустафаев) йил якунига қадар Нурафшон шаҳрида амалга оширилаётган "Data Space System" МЧЖ ҚК томонидан амалга оширилаётган “Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказини ташкил этиш” лойиҳасини тўлиқ ишга тушириши учун Нурафшон шаҳрида 24 МВт қувватда кичик станция қуриш ишларини якунласин.
26. АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” (Аннакиличев) ўн кун муддатда:
- "Central Asia Chemicals" МЧЖ (Ангрен шаҳар) томонидан олинган кредит линиялари (4,9 млн. евро, 1,5 млн. АҚШ доллари ва 13,6 млрд.сўм) тўлов муддатларини 1 йил муддатга реструктуризация қилиш ишларини якунласин.
- Корхона ҳамда Германиянинг Ҳенкел корпорацияси билан имзоланиши кутилаётган узоқ муддатли шартномани тўлиқ амалга ошириш учун зарур бўлган 1 млн. доллар қийматдаги “Банк Кафолати”ни қонунда белгиланган тартибда тақдим этсин.
28. Давлат раҳбарининг топшириғини сўзсиз бажариш ҳамда каолин хом-ашёсини чуқур қайта ишлаб, фарфор ва керамика маҳсулотлари ишлаб чиқариш кластерини ташкил қилиш мақсадида:
“Ўзбеккўмир” АЖ бир ҳафта муддатда Ангрен кўмир конининг фойдаланиб бўлинган Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда танланган еридан каолин ҳом-ашёсини қазиб олиш учун 20 Га ер майдонини давлат заҳирасига қайтарсин;

Download 123.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling