Тасдиқлайман” Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ҳукумат комиссияси раиси


 Тошкент вилояти тадбиркорлари билан учрашувда кўтарилган муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар режаси 1-иловага


Download 123.5 Kb.
bet2/7
Sana20.07.2023
Hajmi123.5 Kb.
#1661218
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Баён

2. Тошкент вилояти тадбиркорлари билан учрашувда кўтарилган муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бош прокуратура (Валиев) вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда тижорат банклари томонидан чора-тадбирлар режасидаги топшириқларнинг белгиланган муддатда ижросини таъминланишини назоратга олсин ва ҳар икки ҳафтада Ҳукумат комиссиясига ахборот киритиб борсин.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Холмуродов) вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда тижорат банклари билан биргаликда чора-тадбирлар режасидаги топшириқларнинг белгиланган муддатда ижросини таъминлаш чораларини кўрсин ва доимий мониторинг қилиб борсин.
3. Тасдиқланган дастурдаги тармоқ жадвалларидан ортда қолган лойиҳаларнинг параметрлари, шу жумладан 2-иловага мувофиқ амалга ошириш муддатлари узайтирилсин, 3-иловага мувофиқ инвестиция лойиҳалар истиқболсиз деб топилсин.
4. Тошкент вилоятида 2023-2024 йилларда амалга ошириладиган янги инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда тасдиқланган лойиҳаларнинг ўз муддатида амалга оширилишига туман ва шаҳар ҳокимлари шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
5.  Тошкент вилояти ҳокимлиги (Шарипов) тижорат банклари билан биргаликда икки ҳафта муддатда дастурларга янгидан киритилган лойиҳаларнинг тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиб, тасдиқласин ҳамда натижаси бўйича Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ахборот киритсин.
6. Тошкент вилоятида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар
ва кредитлар иштирокида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Тошкент вилояти шаҳар ва туман ҳокимлари 2023 йилда камида 50 млн доллардан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилиши бўйича шахсан масъул этиб белгилансин.
Тошкент вилояти туман ва шаҳарлар ҳокимлари бир ой муддатда жорий йил якунига қадар камида 50 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштириш бўйича аниқ лойиҳалар таклифини Тошкент вилояти ҳокимлигига киритилишини таъминласин.

Download 123.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling