Тошкент вилояти ҳокимлиги (Шарипов), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Исламов) билан биргаликда бир ой муддатда “Ўзбеккўмир” АЖнинг балансидан қайтарилган 20 Га ер майдонини карьер сифатида “Angren Kaolin” МЧЖга тўғридан-тўғри уч томонлама шартнома асосида ажратсин;
Давлат активларини бошқариш агентлиги бир ой муддатда “Охангароншифер” АЖнинг 60 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш чораларини кўрсин.
29. “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ (Аннакличев), Марказий банк (Сайдуллаев) бир ҳафта муддатда Паркент туманида қиймати 15,8 млн. АҚШ долларига тенг инвестицион лойиҳа амалга оширган “Zuma Pharma” МЧЖнинг пандемия сабаб лойиҳанинг чўзилиб кетгани ҳамда биотехнологик дори-воситаларни давлат рўйҳатидан ўтказишга узоқ вақт талаб этилишини инобатга олган ҳолда, шунингдек корхонани тўлиқ қувватда ишга тушиб кетишини таъминлаш мақсадида корхонанинг мавжуд барча кредитлари бўйича тўловларни 2025 йил 1 январгача ундирмасдан (аммо ҳисоблашни тўхтатмаслик шарти билан) кредитнинг қолган даврига бўлиб бериш, ҳамда кредитларнинг умумий муддатини 3 йилга узайтириш масаласи ижобий ҳал этсин, натижаси бўйича Ҳукумат комиссиясига ахборот киритсин.
30. Эскпортни рағбатлантириш агентлиги (Мурадов), “Ўзтўқимачиликсаноат” (Хайдаров) ўн кун муддатда “FAZO-LUXE” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган 11 турдаги газлама, трикотаж мато ва тайёр тикув трикотаж маҳсулотларини 2023 йил 10 февралдаги Ҳукумат комиссиясининг 7-сонли баёнининг биринчи, иккинчи ва учинчи иловаларига киритиб бериш масаласи ижобий ҳал этилсин, натижаси бўйича Ҳукумат комиссиясига ахборот киритилсин.
31. “Ипотека банк” АТИБ (Иномжонов), Марказий банк (Сайдуллаев) бир ҳафта муддатда Тошкент туманида тиббий калава ип ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошираётган “UZYARN HOUSE TEXTILE” МЧЖнинг фаолиятини бошлаш учун зарурий инфратузилма (электр таъминоти) йўқлиги, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 апрелдаги 34-сонли Раёсати баёнига кўра корхонани электр таъминоти билан узлуксиз таъминлаш масаласи ҳал этилаётганини инобатга олган ҳолда, корхонанинг мавжуд барча кредитлари бўйича тўловларни 2024 йил 1 апрелгача ундирмасдан (аммо ҳисоблашни тўхтатмаслик шарти билан) кредитнинг қолган даврига бўлиб бериш, ҳамда кредитларнинг умумий муддатини 1 йилга узайтириш масаласи ижобий ҳал этсин, натижаси бўйича Ҳукумат комиссиясига ахборот киритилсин.
32. Тошкент вилояти ҳокимлиги (Шарипов) ҳар ой якуни билан амалга оширилган ишлар натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.
33. Мазкур баённинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари котибияти мудири Д.А. Абдусаламов зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |