Тасдиқлайман” Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ҳукумат комиссияси раиси


Давлат Активларини бошқариш агентлиги


Download 123.5 Kb.
bet4/7
Sana20.07.2023
Hajmi123.5 Kb.
#1661218
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Баён

14. Давлат Активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов) бир ой муддатда Оҳангарон туманида жойлашган “Агросевис МТП”нинг балансида бўлган жами ер майдони 8,5 гектар бино-иншоотларнинг майдони 1 500 кв.м бўлган собиқ машина-трактор паркининг бино ва иншоотини ҳамда Чирчиқ шаҳар собиқ "Максам Чирчиқ" АЖнинг 51-цех кичик саноати зонаси ҳудудида бўш турган 2 200 кв.м бино-иншоотни ауксион савдоларига чиқариш;
уч кун муддатда тадбиркорликларга аукцион савдолари орқали ер майдонлари ажратилишида Тошкент вилояти ҳокимининг 2023 йил 3 июлдаги 298-10-0-Q/23-сонли қарори билан тасдиқланган ижара ҳаққининг минимал қиймати қайта тасдиқланганлиги сабабли Охангарон туманидаги цемент ишлаб қариш, чарм саноати кичик саноат зонаси ҳамда йўл бўйича инфратузилмани яратиш учун аукционга қўйилган лотларни Erelektron платформасига қайтадан қўймасдан, идоралар билан қайтадан келишмасдан янги бошланғич нархларда эълонга чиқарилишини таъминласин.
15. "Ҳудудгазтаъминот" АЖ (Eшмуратов) икки ҳафта муддатда Оҳангарон тумани “Кичик саноати зонаси” ҳудудида жойлаштирилган "Kand-Favorite" МЧЖга “Мева ва сабзавотларни қуритиш, қайта ишлаш ва консервалаш лойиҳаси” учун 2 400 куб ҳажмдаги юқори кучланувчи газ линиясига уланишга рухсат берилсин.
16. Ўзкимёсаноат АЖ (Мухамеджанов) икки ҳафта муддатда Чирчиқ шаҳри “Кичик саноати зонаси” ҳудудида жойлашган “Intermax Petroleum” МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқариши учун хом ашё темир юл орқали келиши ва логистика хизматларини ташкил этиш юзасидан шаҳардаги "Максам-Чирчиқ" АЖ худудидан жамиятга туташ бўлган ҳудудидан 0,6 га ер майдони темир йўл ўрнатиш учун ажратиб берилсин.
Бунда “Intermax Petroleum” МЧЖ ҚК томонидан янги замонавий технологиялар ўрнатиши, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва янги иш ўринлар яратиши шунингдек 1,5 млн АҚШ доллар миқдорда хорижий инвестиция киритиши белгилаб қўйилсин.
17. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Қудратов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов), Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги (Умарова), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Тошкент вилояти ҳокимлиги (Мирзаев), Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги (Хидоятов) бир ой муддатда:
- Чирчиқ шаҳридаги кўп йилдан бери фойдаланмай буш турган собиқ 6-сонли мактабгача таълим муассаса биносини шаҳарда “Ихтисослашган иқтидорли болалар мактаби, нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириш учун “Бухорийлар мактаби” НТМга инвестиция мажбурияти асосида бериш юзасидан таклиф киритсин;
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги Чирчиқ шаҳар, Ахмад Яссавий МФЙ, Трансформаторлар кўчаси 7-уйда жойлашган, умумий ер майдони 0,33 га, бино-иншоотлар майдони 872,4 кв.м дан иборат бўлган “Собиқ 3-сонли поликлиника биноси”ни салоҳиятли тадбиркорга ажратиб бериш орқали янги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш таклифини ўрганиб чиқишсин.

Download 123.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling