7. Тошкент вилоятида амалга оширилаётган “Мега” инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Тошкент вилояти ҳокимлиги (Шарипов) тармоқ вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда 6-иловага киритилган лойиҳаларнинг бизнес-режалари ва техник-иқтисодий асосларини жорий йилнинг сентябрь ойига қадар ишлаб чиқилишини таъминласин.
8. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Қудратов) йил якунига қадар:
- Оҳангарон шаҳар саноат зонаси ҳудудида жойлашган "Quality Device" МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган ва Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган "Techno export" МЧЖ ҳисобига қайд этилаётган маҳсулотлар экспорти ҳажмларини тўлиқлигича Оҳангарон шаҳар кўрсаткичларида акс эттирилишини таъминласин.
9. Давлат солиқ қўмитаси (Мирзаев) икки хафта муддатда мазкур баённинг 7-иловасига мувофиқ экспортчи корхоналарнинг жами 28,9 млрд сўмлик ҚҚС тўловларини қайтариш чораларини кўрсин.
10. Марказий банк (Абубакиров), Экспорни рағбатлантириш агентлиги (Муродов) икки ҳафта муддатда тижорат банклари билан биргаликда мазкур баённинг 8-иловасига мувофиқ 32 та экспортчи корхоналарнинг жами 258,8 млрд. сўмлик айланма маблағларни шакллантириш мақсадида имтиёзли фоизларда тижорат банк кредитларини ажратилишини таъминлансин.
11. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (Мустафоев) 2 ой муддатда Янгийўл туманида жойлашган "International Paper" МЧЖ ва "Global Komsco Daewoo" МЧЖ "Қоғоз-1" (25 000 кВт) ва Қоғоз-2 (25 000 кВт) трансформаторларини ҳар бирини 40 000 кВт трансформаторларга алмаштириш чораларини кўрсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Абдусаламов) бир ҳафта муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
11 январдаги 10-сонли қарорига мувофиқ, Оҳангарон туманида ташкил этилган “Тайёр чарм-поябзал ва чарм атторлик маҳсулотлари”ни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган кичик саноати зонасига тегишли муҳандислик-коммуникатсия тармоқларини ўтказиш учун молиялаштириш манбасини аниқлаш масаласи раёсат йиғилишига киритилсин.
13. Оҳангарон тумани Ёнариқ ҳудудида жойлашган, бугунги кунда Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси балансида бўлган ер майдони 0,6803 га бино ва иншоотларни эгаллаган умумий майдони 927,68 кв.м бўлган собиқ музлаткич биносини баҳоланган аукцион нархини қайта кўриб чиқиш 50 фоизгача тушуриш бўйича таклифига розилик берилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |