Тасдиқлайман” Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазири


Чет ахборот тизимлари билан ўзаро ишлашга қўйиладиган талаблар


Download 0.52 Mb.
bet11/28
Sana20.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1629298
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   28
Bog'liq
gelogiya TZ

4.1.2. Чет ахборот тизимлари билан ўзаро ишлашга қўйиладиган талаблар
Ахборот алмашинувнинг идоралараро интеграцияси амалга оширилаётганда Идоралараро интеграцион платформаси орқали O‘z DSt 2864 давлат стандартига мувофиқ амалга оширилади. (Мазкур стандарт 01.01.2023 йилгача амалда ҳисобланади, мазкур муддатдан кейин “UNICON.UZ” ДУК томонидан ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан рўйхатга олиниб, амалиётга татбиқ қилинадиган стандарт талабларига мувофиқ амалга оширилади)
АТнинг бошқа АТлари билан интеграциялашувини таъминлашда
O’zDSt 2590:2012 давлат стандарти талабларига тўлиқ риоя этилиши лозим.
Келгусида интеграция қилиниши кўзда тутилган ташкилотлар билан ўзаро ахборот алмашиш “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали амалга оширилади.
Вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш ўзаро келишув битими ва технологик йўриқнома тасдиқланганида амалга оширилади. Тармоқ ва бошқа масалалар ўзаро келишув ишлари интеграция масалаларини кўриб чиқиш босқичида амалга оширилади.
Бошқа АТлари билан мувофиқлиги таъминлаш учун, АТда маълумот алмашишнинг қуйидаги шакллари кўзда тутилади:
- маълумотларни экспорт ва импорт қилиш имконияти;
- маълумотлар базасига масофадан уланиш (администратор рухсати билан);
- АТга веб-сервис технологияси орқали боғланиш.
Маълумотлар веб-хизматлар ёрдамида узатилиши керак. Маълумотлар JSON ва бошқа замонавий технологияларга асосланган кўринишида юборилиши лозим.
Шунингдек, АТни келгусида ривожлантириш, функционал имкониятларини кенгайтириш ва такомиллаштириб бориш, қолавераса, давлат органларининг АТлари билан интеграция қилиниши (API) бўйича талаблар инобатга олиниши лозим.
Ахборот алмашинувини таъминлаш учун АТ компонентлари Интернет/Интранет технологиясидан фойдаланган ҳолда қурилган ягона компьютер тармоғининг бир қисми сифатида ишлаши керак.
Ахборот тизимининг таркибий қисмлари ўртасидаги асосий алоқа воситаси сифатида Ethernet технологиясидан фойдаланган ҳолда қурилган маҳаллий тармоқдан фойдаланиш керак.
TCP/IP - Интернет протоколи оқимидан тармоқ ва интернет билан ишлаш учун асосий протокол сифатида фойдаланиш керак.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling