"тасдиқлайман" Ўзбекистон Республикаси
Download 0.81 Mb.
|
DЕ тоифага қайта тайёрлаш
Тушунтириш хати
“D”, “В” ва “D,” “В”, “С” ва “D” тоифадаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини “DЕ” тоифаларига қайта тайёрлаш бўйича намунавий ўқув дастури “Таълим тўғрисида”, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида” ва “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган Давлат талаблари” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 408-сонли қарори асосида ишлаб чиқилди. “D”, “В” ва “D,” “В”, “С” ва “D” тоифадаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини “DЕ” тоифаларига қайта тайёрлаш бўйича намунавий ўқув дастури Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланувчи барча таълим муассасаларида бажарилиши шарт бўлган ҳужжат ҳисобланади ва таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган ишчи ўқув дастурии учун асос бўлади ҳамда қайта тайёрлашнинг мазмуни ва натижаларига бўлган минимал талабларни белгилайди. Намунавий ўқув дастурини ўзлаштириш натижалари “DЕ” тоифаларидаги автотранспорт воситалари ҳайдовчилари учун малакавий талаблардан келиб чиққан ҳолда тузилган. Намунавий ўқув дастурида уни ўзлаштириш жараёнида олинадиган билим ва кўникмаларга нисбатан талаблар ҳамда амалий тажриба ва кўникмаларни олиш учун зарур бўлган билимлар кўрсатилган. Намунавий ўқув дастурининг тузилмаси ва мазмуни намунавий ўқув режаси ва ҳар бир ўқув предметини ўрганиш учун мавзулар бўйича намунавий ўқув режаси ва дастури кўринишида берилган. Намунавий ўқув режасида ҳар бир ўқув предметини ўрганиш учун ажратилган умумий соатлар ҳамда ҳар бир ўқув предмети учун алоҳида назарий ва амалий машғулотларнинг мазмуни акс эттирилган. Ҳар бир ўқув предметини алоҳида ўрганиш учун тузилган намунавий ўқув режасидаги бўлимлар ва мавзуларни ўрганишнинг тавсия этилган кетма-кетлиги ва ҳар бир бўлим ва мавзу учун ажратилган соатлар белгилаб қўйилган. Ҳар бир ўқув предмети учун намунавий ўқув дастурининг мазмуни “D”, “В” ва “D,” “В”, “С” ва “D” тоифадаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини “DЕ” тоифаларига қайта тайёрлаш бўйича ўзлаштириш натижаларидан келиб чиқиб тайёрланган. Намунавий ўқув дастурини бажариш шартлари автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланувчи таълим муассасаси томонидан таълим жараёнини ташкил этилиши, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда ўқув-методик қўлланмалар ва кадрлар билан таъминланганлигини ўз ичига олади. Таълим жараёнини ташкил этишга бўлган талаблар: “D”, “В” ва “D,” “В”, “С” ва “D” тоифадаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини “DЕ” тоифаларига қайта тайёрлаш бўйича ўқув гуруҳларига “D” тоифадаги автотранспорт воситасини камида камида ўн икки ой бошқарган номзодлар қабул қилинади. “D”, “В” ва “D,” “В”, “С” ва “D” тоифадаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини “DЕ” тоифаларига қайта тайёрлаш бўйича ўқув гуруҳларидаги таълим олувчиларнинг сони 25 кишигача ташкил этилади; машғулотлардаги давомат, ўзлаштириш ва ўтилган мавзулар ўқитувчи томонидан ўқув журналида акс эттирилади. Назарий ва амалий машғулотларни ўтказиш бўйича бир ўқув соатининг давомийлиги – 40 дақиқа. Аудитория машғулотларининг барча турлари учун 80 дақиқа давом этадиган дарс жуфтлиги белгиланиши мумкин. “DЕ” тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш бўйича амалий машғулотларни ўтказишда бир ўқув соатининг давомийлиги – 60 дақиқа (бу вақтга якуний хулоса чиқариш ва ҳужжатларни расмийлаштириш вақти киради). Назарий машғулотлар жиҳозланган ўқув хоналарида, кўргазмали ўқув қўлланмалари ва техник воситалардан фойдаланиб, таълимнинг инновация технологияларига асосланган ҳолда олиб борилади. Назарий машғулотларни ўтказиш учун иккита ўқув хонаси ажратилади: биттаси “Автопоездларнинг тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш” бўйича, иккинчиси “Йўл ҳаракати қоидалари”, “Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари”, “Йўл-транспорт ҳодисасида биринчи ёрдам” бўйича. “Автопоездларнинг тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш” ўқув предметидан амалий машғулотлар “DЕ” тоифаларидаги ўқув автотранспорт воситаларида ўтказилади. Ўқув юкламаси аудитория соатларининг 30 % ҳажмида мустақил таълим учун қўшимча ажратилиши мумкин. Мустақил таълим учун машғулотлар ҳажми ва мазмунини ҳар бир таълим муассасаси ишчи ўқув режа ва дастурида акс эттириши мумкин. Мустақил таълим уйга берилган вазифалар бўйича тарқатма материаллар, қўшимча адабиёт ва бошқа воситалар ёрдамида таълим олувчи томонидан мустақил амалга оширилади. “Йўл-транспорт ҳодисасида биринчи ёрдам” ўқув предметидан амалий машғулотларни ўтказиш жараёнида таълим олувчилар йўл-транспорт ҳодисасида жабрланувчиларга ёрдам (ўз-ўзига ёрдам) кўрсатиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлишлари керак. “DЕ” тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш, ўқув вақтидан ташқари “DЕ” тоифаларидаги ўқув автотранспорт воситаларида, бошқаришни ўргатиш жадвалига асосан ҳар бир таълим олувчи билан, якка тартибда, инструктор томонидан ўтказилади. “DЕ” тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш автодромда (ёпиқ майдон) ҳамда ҳақиқий йўл шароитларидан келиб чиқиб, таълим муассасаси томонидан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг (кейинги ўринларда ЙҲХБ) ҳудудий бўлинмалари билан келишилган бошқаришни ўргатиш йўналишларида ўтказилади. Ҳар бир таълим олувчини “DЕ” тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш учун 18 соат ажратилади. Бошқариш машқларини ўрганишда “DЕ” тоифаларидаги автотранспорт воситаларини назорат қарови бўйича бажариладиган ишлар ҳам кўзда тутилади. Ҳисоб-китоблар учун ҳар бир таълим олувчи “DЕ” тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқаришни ўрганиш бўйича 1 соатли машғулот давомида ўртача 15 километр масофани босиб ўтиши инобатга олинади. “DЕ” тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқариш бўйича таълим олувчининг эгаллаган кўникмаларини аниқлаш мақсадида назорат текширувини ўтказиш кўзда тутилган. Назорат текшируви автодромда (ёпиқ майдон) ўтказилади. Назорат текшируви жараёнида маълум машқларни бажариши орқали таълим олувчи эгаллаган кўникмаларининг сифати баҳоланади. Назорат текшируви натижаларига кўра қониқарсиз баҳо олган таълим олувчи кейинги машқларни бажаришга қўйилмайди. Назорат текширувлари натижаларига кўра қониқарсиз баҳо олган таълим олувчи билан якка тартибда тузилган жадвалга биноан қўшимча машғулотлар ўтказилади. Қўшимча машғулотлар таълим олувчининг ҳисобидан амалга оширилади. “Ҳайдовчининг маданияти ва этикаси”, “Автопоездларнинг тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш” ҳамда “Йўл-транспорт ҳодисасида биринчи ёрдам” ўқув предметларидан синов ўтказилади. Таълим тугаганидан кейин якуний назорат ўтказилади. Таълим муассасаси раҳбарининг буйруғига биноан якуний назоратни ўтказиш бўйича комиссия таркиби белгиланиб, тасдиқланади. Якуний назорат қуйидаги ўқув предметларидан ўтказилади: “Йўл ҳаракати қоидалари” ва “Автопоездларни хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари” бўйича; “DЕ” тоифаларидаги автотранспорт воситаларини амалий бошқариш бўйича. Якуний назорат таълим муассасаси томонидан ушбу намунавий ўқув дастурига мувофиқ ишлаб чиқилиб, таълим муассасасининг раҳбари томонидан тасдиқланган имтиҳон саволлари асосида ўтказилади. Якуний назоратни ўтказишга 12 соат ажратилади. “DЕ” тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқариш бўйича амалий синовлар ҳақиқий йўл шароитларидан келиб чиқиб, бошқаришни ўргатиш йўналишларида ўтказилади. Якуний назорат натижалари баённома билан расмийлаштирилади. Якуний назорат таълим олувчи томонидан олинган ижобий натижаларига кўра таълимни тугатганлиги тўғрисида ягона намунадаги гувоҳнома берилади. Таълим жараёнини ўқув-методик таъминланишига бўлган талаблар: “D”, “В” ва “D,” “В”, “С” ва “D” тоифадаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини “DЕ” тоифаларига қайта тайёрлаш учун зарур ўқув-методик материалларнинг рўйхати ушбу намунавий ўқув дастурининг иловасида келтирилган. Таълим жараёнини кадрлар билан таъминланганлиги: “Автопоездларнинг тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш” ўқув предметидан дарс берадиган ўқитувчи техник йўналишда олий ёки автотранспорт ихтисослиги бўйича ўрта-махсус маълумотга эга бўлган; “Йўл ҳаракати қоидалари” ва “Автопоездларни хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари” ўқув предметидан дарс берадиган ўқитувчи техник йўналишда олий ёки автотранспорт ихтисослиги бўйича ўрта-махсус ва қўшимча равишда автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлган; “Йўл-транспорт ҳодисасида биринчи ёрдам” ўқув предметидан дарс берадиган ўқитувчи тиббиёт ихтисослиги бўйича олий ёки ўрта-махсус маълумотга эга бўлиши керак. “Биринчи тиббий ёрдам кўрсатувчи инструктор (парамедик)” сертификатига эга бўлган ўқитувчи “Йўл-транспорт ҳодисасида биринчи ёрдам” ўқув предметидан машғулот ўтишга қўйилиши мумкин. “DЕ” тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқариш бўйича амалий машғулотлар ўтадиган инструкторда қуйидагилар бўлиши шарт: маълумоти тўлиқ ўртадан кам бўлмаган; “D”, “В” ва “D,” “В”, “С” ва “D” тоифадаги автотранспорт воситаларидан бирини бошқариш бўйича уч йил ҳайдовчилик фаолиятига эга бўлган; автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш услуби бўйича курсларни тугатганлиги ҳақидаги гувоҳномага эга бўлган. Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling