"тасдиқлайман" Ўзбекистон Республикаси
ўқув предметидан намунавий ўқув дастури
Download 0.81 Mb.
|
DЕ тоифага қайта тайёрлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳайдовчининг маданияти ва этикаси”
ўқув предметидан намунавий ўқув дастури
1-мавзу. Ҳайдовчи фаолиятининг психологик асослари. Ҳайдовчининг ахборотни сезиш каналлари – кўриш, эшитиш ва сезиш. Руҳий жараёнлар ҳақида тушунча (диққат, хотира, фикрлаш, психомоторика, ҳис этиш ва қабул қилиш) ва уларнинг автотранспорт воситасини бошқарувига таъсири. Диққат, унинг хусусиятлари (барқарорлик (концентрация), диққатни ўзгартириш, ҳажм ва ҳ.к.). Диққат чалғишининг асосий аломатлари. Диққат чалғишининг сабаблари (ҳаракат бошланганидан кейин хавфсизлик камарини тақиш ёки орқани кўрсатувчи кўзгуларни мослаш, радиоприемник ёки навигация тизимини созлаш, чекиш ёки овқатланиш, телефондан фойдаланиш ва йўловчилар билан баҳслашиш ва ҳ.к.). Нерв тизимининг хусусиятлари ва темперамент. Ҳиссиёт ва идрокнинг автотранспорт воситасини бошқарувига таъсири. Инсоннинг психологик сифатлари (таъсирчанлик, таваккалчиликка мойиллик, тажовузкорлик ва ҳ.к.) ва уларнинг автотранспорт воситасини бошқариш жараёнида вужудга келадиган хавфли вазиятларга таъсири. Қабул қилинган ахборотни ҳайдовчи томонидан таҳлил қилиниши. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда муҳим омил бўладиган вазиятнинг ривожланишини сезиш. Хавфни ва тезликни ҳис қилиш. Автотранспорт воситасини бошқариш жараёнида ягона ва аниқ қарор қабул қилиш кўникмаси. Мукаммал ҳайдовчида бўлиши керак бўлган сифатлар. Автотранспорт воситасини хавфсиз бошқаришда ҳайдовчининг мақсади ва унинг учун муҳим бўлган қадриятлар. Хавфсиз бошқаришнинг муҳимлиги. 2-мавзу. Автотранспорт воситасини бошқаришда психик ҳолатни бошқариш. Автотранспорт воситасини бошқаришга таъсир этувчи психик ҳолатлар: чарчоқ, бир хиллик, эмоционал босим. Ишчанлик. Ҳайдовчининг фаолиятидаги стресс. Стресснинг пайдо бўлишига олиб келадиган мураккаб вазиятлар. Эмоционал ҳолатни жиловлашнинг усуллари. Ўз-ўзини англаш орқали эмоционал ҳолатни назорат қилиш. Чарчоқнинг олдини олиш. Автотранспорт воситасини бошқаришда барқарор жисмоний ҳолатни сақлаб қолиш усуллари. Бетоблик ҳолатининг, истеъмол қилинган алкоголь ва гиёҳванд моддаларнинг ҳаракат хавфсизлигига таъсири. Ишчанлик ҳолатини тиклаш усуллари. Стресс вақтида психик ҳолатни меъёрлаштириш. 3-мавзу. Ҳайдовчининг касбий ишончлилиги. Автотранспорт воситасини бошқаришда ҳайдовчининг ҳаракатлари ва меҳнат операциялари. Оддий ва мураккаб вазиятлар. Руҳий кескинлик – ҳайдовчининг ишончлилигини таъминлашда ўзини-ўзи ростлаш воситаси. Ҳайдовчининг ишончлилигини ташкил этувчилар: касбий маҳорати, маънавий сифатлари, жисмоний ҳолати. Маҳоратни аниқлаш. Ҳайдовчининг маҳоратига унинг малакаси, ҳайдовчилик стажи ва ёшининг таъсири. Маънавий сифатлари: интизоми, бошқа иштирокчиларни ҳурмат қилиши, одоб-аҳлоқи, ўзини тута билиши ва олдиндан кўра билиши. “Ҳайдовчининг маданияти ва этикаси” Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling