"тасдиқлайман" Ўзбекистон Республикаси
Автопоездни бошқаришни ўргатиш бўйича
Download 0.81 Mb.
|
СЕ тоифага қайта тайёрлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- СЕ” тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш бўйича вазифа ва машқларнинг намунавий ўқув дастури
- СЕ” тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқариш бўйича
Автопоездни бошқаришни ўргатиш бўйича
вазифа ва машқларнинг намунавий ўқув режаси
Изоҳ. Амалий машғулотларни ўтиш жараёнида “СЕ” тоифаларидаги автотранспорт воситаларини назорат кузатуви ва кундалик хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилади. “СЕ” тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш бўйича вазифа ва машқларнинг намунавий ўқув дастури I Вазифа. 1-машқ. Тўғри йўналишда ва бурилишларда юқори ва пастки узатмаларни навбати билан ўзгартириб ҳаракатланиш. Тўғри йўналишда ва бурилишларда турли узатмаларда ҳаракатланиш. Ҳалқа йўналиш бўйлаб ҳаракатланиш. Тезланиш, “Тўхташ” чизиғининг олдида тўхташ. Ўнгга ва чапга бурилиш, тўсиқлар орасидан ўтиш. Йўлни турли усуллар билан кузатган ҳолда орқага ҳаракатланиш. Чапга ва ўнгга бурилиш орқали орқага ҳаракатланиш. Чегараловчи тўсиқлар орасидан орқага ҳаракатланиш, тўхташ. 2-машқ. Белгиланган жойда тўхташ ва қайрилиб олиш. Йўл ёқасида, белгиланган жойда, йўл белгисининг олдида, тротуар ёнида параллел тўхташ. Тўхташ учун жой танлаш. Чегараловчи тўсиққа олдинга ва орқага ҳаракатланиб, яқинлашиш. Орқага ҳаракатланмай қайрилиб олиш. 3-машқ. Чекланган оралиқда маневр қилиш. Тоннелга тўғридан кириш ва унда ҳаракатланиш. Тоннелга ўнг ва чап бурилишлар орқали кириш. Тоннелдан олдинга ва орқага ҳаракатланиб, ўнгга ва чапга бурилишларни бажариш. Чекланган оралиқда орқага ҳаракатланиб қайрилиб олиш. Чегараланган ҳовлига кириш, орқага ҳаракатланиб қайрилиб олиш ва ҳовлидан чиқиш. 4-машқ. Мураккаб маневрларни бажариш. “Бокс”га олдинга ва орқага ҳаракатланиб кириш. “Бокс”га ўнг ва чап бурилишлар орқали кириш. Баландликда ҳаракатни бошлаш. Техник хизмат кўрсатиш ишларини бажариш. Назорат текшируви. Автодромда (ёпиқ майдон) таълим олувчининг олган кўникмалари текширилади: ҳаракатни бошлаш, айланма йўлда ҳаракатланиш, белгиланган жойда ва “Тўхташ” чизиғи олдида тўхташ. Чегараланган ҳовлига кириш, орқага ҳаракатланиш ва ҳовлидан олдинга ҳаракатланиб чиқиш; автопоездни чегараланган тўхтаб туриш жойига қўйиш, орқага ҳаракатланиб “бокс”га кириш. Тоннелга олдинга ва орқага ҳаракатланиб тўғридан ҳамда ўнг ва чап бурилишлар орқали кириш. Баландликда ҳаракатни бошлаш. Тезланиш ва “Тўхташ” чизиғи олдида тўхташ. II Вазифа. 5-машқ. Шаҳарга (аҳоли яшайдиган жой) чиқиш. Транспорт оқимида ҳаракатланиш. Тўхташ ва ҳаракатни бошлаш. Кўриниш чекланган бурилишларда ҳаракатланиш. Баландлик ва нишабликларда тўхташ ва ҳаракатни бошлаш. Белгиланган йўналишли транспорт воситаларининг бекатларида ва пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш. Автопоездни тўхтаб туриш жойига қўйиш. Йўлнинг тор қисмларида рўпара ҳаракатланиш. Тўхтаб турган транспорт воситасини четлаб ўтиш. Тўсиқни четлаб ўтиш. Кўприкларда, йўл ўтказгич ва эстакадаларда ҳаракатланиш. Темир йўл кесишмаларидан ўтиш. 6-машқ. Чорраҳадан ўтиш. Чорраҳадан ўтишда ҳайдовчининг ҳаракатлари. Чорраҳани баҳолаш (кўриниш даражаси, бўлаклар сони, транспорт воситаларининг мавжудлиги ва ҳ.к.). Қайта тизилиш. Светофор (тартибга солувчининг) ишораларига амал қилиш. Ҳаракатланиш йўналишини танлаш. Тенг аҳамиятли бўлмаган ва тенг аҳамиятли бўлган йўллар кесишган (туташган) чорраҳаларда тўғрига ҳаракатланиш, бурилиш ва қайрилиб олиш. Тезликни танлаш. Назорат-ўлчов асбобларини назорат қилиш. III Вазифа. 7-машқ. Шаҳарга (аҳоли яшайдиган жой) чиқиш. Автопоезднинг ён теварагида хавфсиз маконни шакллантириш. Транспорт оқимида ҳаракатланиш. Тўхташ ва ҳаракатни бошлаш. Кўриниш чекланган бурилишларда ҳаракатланиш. Баландлик ва нишабликларда тўхташ ва ҳаракатни бошлаш. Йўналишли транспорт воситаларининг бекатларида ва пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш. Автопоездни тўхтаб туриш жойига қўйиш. Йўлнинг тор қисмларида рўпара ҳаракатланиш. Тўхтаб турган транспорт воситасини четлаб ўтиш. Тўсиқни четлаб ўтиш. Кўприкларда, йўл ўтказгич ва эстакадаларда ҳаракатланиш. Темир йўл кесишмаларидан ўтиш. 8-машқ. Чорраҳадан ўтиш. Чорраҳадан ўтишда ҳайдовчининг ҳаракатлари. Яқинлашиб келаётган транспорт воситасигача бўлган масофани аниқлаш. Яқинлашиб келаётган транспорт воситасининг тезлигини аниқлаш. Қайта тизилишнинг мақсади ва заруриятини баҳолаш. Светофор (тартибга солувчининг) ишораларига амал қилиш. Ҳаракатланиш йўналишини танлаш. Тенг аҳамиятли бўлмаган ва тенг аҳамиятли бўлган йўллар кесишган (туташган) чорраҳаларда тўғрига ҳаракатланиш, бурилиш ва қайрилиб олиш. Тезликни танлаш. Назорат-ўлчов асбобларини назорат қилиш. IV Вазифа. 9-машқ. Автопоездни турли йўл шароитларида бошқариш бўйича кўникмаларни такомиллаштириш. Ушбу машқ автопоездларни бошқариш бўйича кўникмаларни такомиллаштириш ва бошқаришдаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида ҳар бир таълим олувчи билан алоҳида тузилган режа асосида ўтказилади. “СЕ” тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқариш бўйича Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling