"тасдиқлайман" Ўзбекистон Республикаси
ўқув предметидан намунавий ўқув дастури
Download 0.81 Mb.
|
СЕ тоифага қайта тайёрлаш
ўқув предметидан намунавий ўқув дастури
1-мавзу. Йўл шароитлари ва заруриятдан келиб чиқиб, йўлга чиқишни режалаштириш. Йўлга чиқиш заруратиянинг автопоездларни хавфсиз бошқаришга таъсири. Йўл ҳаракатининг шароитидан келиб чиққан ҳолда йўлга чиқиш заруриятини баҳолаш: кундузи ёки қоронғи пайтда, етарлича кўринмаслик шароитида, ҳаракатнинг тиғиз пайтида, қатнов қисми қопламасининг ҳолатидан келиб чиқиб ва ҳ.к. Йўналишни танлаш ва йўлга чиқиш вақтини аниқлаш. Йўл шароитининг ҳаракат хавфсизлигига таъсири. Автомобиль йўлларининг турлари ва таснифи. Йўлларнинг тузилиши. Йўл хавфсизлигининг асосий элементлари. Автошиналарни йўл билан илашиш коэффициенти тўғрисида тушунча. Қопламанинг ҳолати ва об-ҳаво шароитига қараб илашиш коэффициентининг ўзгариши. 2-мавзу. Автопоездларни бошқарувида кузатишни ташкиллаштириш, қабул қилинаётган ахборотнинг хавфлилик даражасини баҳолаш. Олдиндаги масофа кўринишининг учта асосий зонаси: узоқ (30-120 сония), ўрта (12-15 сония) ва яқин (4-6 сония). Йўлдаги шароитнинг ўзига хослигини олдиндан билиш учун кўринишнинг узоқ масофасидан, хатарнинг хавфлилик даражасини билиш учун ўрта масофасидан ва хавфдан ҳимояланишни бошлаш учун яқин масофасидан фойдаланиш. Вазиятни кузатишни аҳоли пунктларида ва аҳоли пунктларидан ташқарида ўзига хослиги. Йўлни кўринмайдиган томонини, тормозланаётиб, бурилишдан, қайта тизилишдан ва қувиб ўтишдан олдин кузатиш кўникмалари. Ён томондаги вазиятни ён кўзгулар орқали назорат қилиш. Назорат-ўлчов асбобларини кузатиб бориш кўникмалари шакллантириш. Чорраҳалардан ўтаётганда кесишаётган ёки туташаётган йўлларни кузатиб бориш кетма-кетлиги. Оддий ва мураккаб вазиятларни олдиндан кўра билиш бўйича мисоллар. Йўл вазиятларини таҳлил қилиш. 3-мавзу. Автопоездларни бошқариш техникаси. Ҳайдовчининг автотранспорт воситасига ўтириши. Ҳайдовчининг оптимал иш ҳолатини таъминлаш учун ўриндиқни ростлаш ва бошқарув органларидан фойдаланиш қулайлигини текшириш. Йўловчиларни ташишда хавфсизлик чоралари кўрилганлигини назорат қилиш. Бошқарув органлари, асбоблари ва индикаторларнинг вазифаси. Ишоралар бериш, олди пешойнани ювиш ва қуритиш, олди ва орқа пешойналарни иситиш, фалокат ишорасини ишга тушириш. Назорат-кузатув асбоблари фалокатли вазиятларни кўрсатганда ҳайдовчининг ҳаракати. Бошқариш органларидан фойдаланиш усуллари. Руль чамбараги билан ишлаш техникаси. Двигателни ишга тушириш. Ҳаракатни бошлаш ва узатмаларни кетма-кет алмаштириш билан тезликни равон ошириш. Ҳар бир узатма учун оптимал тезликни танлаш. Двигатель билан тормозлаш. Оддий вазиятларда равон секинлашиш ва мураккаб вазиятларда тормоз кучидан максимал фойдаланиб, секинлашиш. Қопламаси сирпанчиқ йўлларда тормозлаш. Тик нишаблик ва тик баландликларда, ҳаракатланиш учун қийин бўлган йўлларда ва қопламаси сирпанчиқ участкаларда ҳаракатни бошлаш. Сирпанчиқда ғилдиракларни жилмай айланишини олдини олиб, ҳаракатни бошлаш. Ғилдиракларни сирпаниб тормозланишига қарши (АБС) тизими билан жиҳозланган автотранспорт воситаларини бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари. Автомат узатмалар қутиси (АУҚ) билан жиҳозланган автотранспорт воситаларини бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари. АУҚнинг бошқарув органларидан фойдаланиш. Тик нишаблик ва баландликларда, йўлнинг ҳаракатланиш учун қийин ва сирпанчиқ участкаларида АУҚнининг иш режимини танлаш. 4-мавзу. Автопоездларни бошқаришда ҳайдовчининг ҳаракатлари. Тормозланиш ва тўхташ йўлини баҳолаш. Турли хил тезликларда автопоездларнинг атрофида хавфсиз маконни шакллантириш. Ҳайдовчининг реакция вақти. Тормоз юритмасининг иш вақти. Хавфсиз оралиқ масофа (сония ва метрларда). Хавфсиз масофани назорат қилиш усуллари. Турли шароит ва тезликларда тормозлаш ва тўхташ учун етарли вақт ва масофа. Хавфсиз ён оралиқ масофа. Ҳаракатнинг турли шароитларида (серқатновлик, оқимнинг тезлиги, йўлнинг ҳолати ва об-ҳаво шароитлари) ва тўхташда автотранспорт воситасининг ён теварагида хавфсиз маконни шакллантириш. Мураккаб йўл вазиятларида тўғри ва аниқ қарор қабул қила олиш. Хавфлилик даражасини аниқлаш. 5-мавзу. Автопоездларни фойдаланиш кўрсаткичлари. Транспорт воситаси ишини самарали ва хавфсиз бажариш бўйича мумкин бўлган кўрсаткичлар: габарит ўлчамлари, вазн параметрлари, юк кўтариш қобилияти, тезлик ва тормоз хусусиятлари, ағдарилишга, сурилиб кетишга ва ён томонга сирпанишга қарши турғунлиги, ёқилғи тежамкорлиги, ҳар хил шароитларда фойдаланишга мослашиш, ишончлилик. Автомобилга таъсир этувчи кучлар. Ғилдиракларнинг йўл билан илашиш кучи. Илашиш кучининг заҳираси – ҳаракатланиш хавфсизлигининг шарти. 6-мавзу. Мураккаб вазиятларда ҳайдовчининг ҳаракатлари. Ҳаракатни бошлашда, тормозлашда ва бурилишда автотранспорт воситаси турғунлигининг йўқолиши. Автопоездларнинг ҳаракатланиши жараёнида ағдарилиб кетиш ҳолатлари. Ҳаракатланиш жараёнида автопоездлар турғунлигини сақлаш усуллари. Куз, қиш ва баҳор фаслларида йўллардан фойдаланиш. Автопоезд сирпаниб кетганида, ғилдираклар сирпаниб тормозланганида ва сурилиб кетганида ҳайдовчининг ҳаракатлари. Олдиндан ёки орқадан тўқнашиш хавфи туғилганида ҳайдовчининг ҳаракатлари. Автопоезднинг ишчи тормози ишдан чиққанида, шинаси ёрилиб кетганида ҳайдовчининг ҳаракатлари. Автопоездда ёнғин чиққанида ва сувга тушиб кетганида ҳайдовчининг ҳаракатлари. Автопоездларни чегараланган жойларда, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида, транспорт оқимида, кўриниш чегараланган шароитда, хавфли бурилишларда, тик баландлик ва тик нишабликларда бошқариш. Автопоездларни мураккаб йўл шароитлари ва етарлича кўринмаслик шароитида бошқариш. Ҳаракатланиш чегараланган жойларда, бурилиш ва қайрилиб олишда автотранспорт воситасининг тезлиги ва ҳаракат йўналишини танлаш. Шаҳарда, аҳоли пунктларидан ташқарида ва автомагистралларда ҳаракатланиш тезлигини танлаш. Қувиб ўтиш ва рўпара транспорт воситаларининг ҳаракатланиши. Темир йўл кесишмаларидан ўтиш. Автомобиль йўлларининг хавфли участкалари: қатнов қисмининг торайиши, йўлнинг янги тўшалган қопламаси, битум ва шағалли қопламалар, сурункали нишаблик ва баландликлар, кўприклар ва темир йўлларга яқинлашиш ва бошқа хавфли участкаларда ҳаракатланиш. Йўлларнинг таъмирланаётган участкаларида ҳаракатланишда эҳтиёт чоралари ҳамда уларда қўлланиладиган тўсиқлар, огоҳлантирувчи ва ёруғлик ишоралари. Тоғли йўлларда, туманда ҳаракатланишнинг ўзига хос хусусиятлари. 7-мавзу. Тўхтаб туриш жойлари ва уларда ҳаракатланиш. Автомобиллаштириш ва тўхтаб туриш жойларига бўлган талаблар. Тўхтаб туриш жойлари ва уларнинг турлари. Ер ости, кўп қаватли ва бошқа турдаги тўхтаб туриш жойлари. Автопоездларни тўхтаб туриш жойларига қўйиш билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари. Тўхтаб туриш ҳудудини жиҳозлаш. Тўхтаб туриш жойларида ҳаракат хавфсизлиги. 8-мавзу. Йўл-транспорт ҳодисалари. Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида тушунча. Йўл-транспорт ходисаларининг турлари. Йўл-транспорт ходисасининнг келиб чиқиши сабаб ва шароитлари. Йўл-транспорт ҳодисаларининг статистикаси. Йил мавсумлари, ҳафтанинг кунлари, сутканинг вақти, йўлнинг тоифалари, транспорт воситаларининг турлари ва бошқа факторлар бўйича йўл-транспорт ҳодисаларининг тақсимланиши. Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling