Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланувчи таълим муассасасининг ҳуқуқлари:
намунавий ўқув режа ва дастурларини тўлиқ ҳажмда бажарилиш шарти билан заруриятга кўра таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарорига мувофиқ намунавий ўқув дастурининг айрим бўлим ва мавзуларини ўргатиш кетма-кетлигини ўзгартириш;
намунавий ўқув дастурининг айрим мавзуларини ўргатишнинг ўзига хослигини ҳисобга олиб, таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарорига мувофиқ қўшимча мавзу ва машқларни киритган ҳолда улар учун ажратилган соатлар сонини кўпайтириш;
“Йўл-транспорт ҳодисасида биринчи ёрдам” ўқув предметидан машғулотларни ўзаро келишган ҳолда тиббиёт йўналишидаги таълим муассасаларида ташкил этиш.
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланувчи таълим муассасасининг мажбуриятлари:
автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган Давлат талабларини бажариш;
“С”, “В” ва “С” тоифадаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини “СЕ” тоифаларига қайта тайёрлашнинг ишчи ўқув режа ва дастурларида намунавий ўқув режа ва ўқув дастурларини бажариш.
Намунавий ўқув режа ва дастурини ўзлаштириш
натижаларига қўйиладиган талаблар
“СЕ” тоифаларидаги автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси
қуйидагиларни бажаришни билиши керак:
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиши, турли хил йўл ва об-ҳаво шароитларида автопоездни хавфсиз бошқаришни;
ўзининг эмоционал ҳолатини бошқара олиши ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳурмат қилишни;
йўлга чиқишдан олдин автопоездни кўрикдан ўтказишни ва ҳаракатланиш жараёнида автопоезднинг техник ҳолатини назорат қилишни;
юкларни қабул қилиш, жойлаштириш ва ташишни таъминлашни;
йўл варақаси ва бошқа транспорт ҳужжатларини қабул қилиш, расмийлаштириш ва топширишни;
алоҳида вазиятларда ишончли ҳаракат қилишни;
йўл – транспорт ҳодисасида жабрланувчиларга биринчи ёрдам кўрсатишни ҳамда уларни ташиш қоидаларига риоя қилишни;
фойдаланишда юзага келган, автопоезднинг қисм ва агрегатларини ажратиш билан боғлиқ бўлмаган майда носозликларни хавфсизлик техникаси талабларига риоя этган ҳолда бартараф этишни;
юзага келган носозликларни бартараф этиш бўйича мутахассисларга ўз вақтида мурожаат этишни;
автопоездни бошқариш бўйича ўзининг кўникмаларини такомиллаштириб боришни.
“СЕ” тоифаларидаги автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси
Do'stlaringiz bilan baham: |