Тасдиқлайман “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори ф. Ф. Абдуҳаликов


Download 241 Kb.
bet18/31
Sana25.09.2023
Hajmi241 Kb.
#1687394
TuriСценарий
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   31
Bog'liq
1.УЙГА ҚАЙТИШ ОРГНАЛ.

ИНТ. ТУН. М.И.Б ШОҲОБЧАСИ


Шохобчадан бир нечта Шефнинг машиналари чиқиб келиб, ҳар тарафга тарқашади.
44-ЭПИЗОД
ЭКСТ.ТОНГ.МЕҲМОНХОНА. БУХАРА


Эрта тонг, ҳали қуёш чиқишга улгурмаган. Зарина Малика Нилуфар Меҳмонхонадан чиқиб келишади. Кираверишда уларга тегишли машина турар эди.

Малика- Зарина сен машинани текшириб кўрчи яхшими ҳолати.




Зарина ролга ўтиради. Нилуфар эса бироз қурқувда атрофни кузатар экан, кутилмаганда кўзи четроқда машинада ўтирган кўзойнакли одамга тушади. Бироз ҳовотирга тушиб машинага ўтиради. Малика эса юкларни , ҳеч нима бўлмагандек жойлайди ва юкхонани ёпади.
Зарина машинани қизитар экан ойна орқали Маликани Ҳолиқ билан табассум қилиб хайрлашаётганини кузатади. Малика эса Хайрлашиб бўлгач, олд ўриндиқга келиб ўтиради.
Зарина- Жамадонни қаерга жойладинг?
Малика- Ҳамма жамадонлар каби юкхонада. Менимча диққатни тортмаганимиз маьқул.
Нилуфар- ( кўзойнаклини кўрсатиб ) менга шунақа туюлаяптими ёки ростдан шунақами. Ҳалиги одам бизни кузатиб турибди?
Малика- Чиройли қизларни кўрганидан кейин , ҳар ким ҳам кўзини узмай, кузатиши мумкин. (Заринага) Ҳайда.


Қизлар йўлга тушиб кетишади. Бироздан сўнг кўзойнакли ҳам машинасида қизларнинг ортидан кетади.
Ҳолиқ иршайганича уларни кузатиб қолади.



45-ЭПИЗОД
ИНТ. ТОНГ. ҚИЗЛАР МАШИНАСИ.САМАРҚАНД


Машина Сарақанд шахрига кириб келади.
Зарина - Самарқандга келдик. Бу ёғига сен хайдасанг яхши бўларди.
Малика мошинани , одамлар гавжум жойга тўхтатади.
Малика- Қорним роса очди. Йўлга чиқишдан олдин бирор нима еб оламизми?
Нилуфар- Кечадан буён тайинли бирор нима емадик.
Зарина- Мени иштаҳам йўқ, машинада бўламан. Сизлар бориб келаверинглар. Фақат тезроқ ...

Download 241 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling