50-ЭПИЗОД
НАТ. КУН. ЖИЗЗАХ ТОҒЛАРИ. СОЙ
Малика алам билан тушиб келар экан. Кадр ортида бир неча йиллар олдин уни севган инсонининг сўзлари қулоғини остида жаранглайди.
Беҳруз- Малика шунчаки хўп десанг бўлди.
Малика- Сен шунчаки мени дўстимсан, ундан ортиғи бўлиши мумкин эмас.
Бехруз- Нега энди , менга турмушга чиқ. Сени бахтли қиламан.
Малика- Хўп нима билан ишонтирасан, бахтли қилишингга ?
Бехруз- Севгим билан!
Малика- Қўйсангчи бу гапларни. Хаммасидан ҳабаринг бор, шу пайтгача кўп қийналдим. Ҳаётимни энди ўзим ҳоҳлагандек давом эттирмоқчиман. Сен мени истакларимни амалга оширолмайсан.
Бехруз- Менга имкон бер.
Малика- Қўлингдан келмайди, яхшиси мени тинч қўй.
Беҳруз- Бу жавобинг учун ҳали афсусланасан.
Малика- Ундай бўлмайди.
Бехруз- Малика сен ҳам онангни хатосини такрорлаяпсан.
Малика шу сўзларни эслар экан . Сойдаги аксига қарайди. Ўзига бироз тикилади ва аксида онасининг қиёфаси гавдаланади.
Малика - Мен онамга ўхшашим мумкин, лекин улар эмасман.
Сувни қўли билан қалқитиб юборади ва ўзига келиш учун юз қўлларини юваётганида, тепада яьни машинаси турган томондан ғало ғовур эшитилади. Малика ҳолатни тушунгандек бўлиб, у томон югуради. У етиб борганида эса машина ҳам қизлар ҳам йўқ эди . Малика чўнтагидан меҳмонхонада ўтирган хонанинг калитини олади.
51-ЭПИЗОД
НАТ. КУН. ЖИЗЗАХ ТОҒЛАРИ. (ШЕФ)
Нилуфар ва Зарина ўтирган машина кимсасиз жойга бориб, Чандиқ ва одамлари турган жойга тўхтайди. Зарина ва Нилуфар оғзи ва қўли боғланганича қурқувда титраб туришар эди.
Чандиқ- (Заринага) Жомадон қаерда?
Зарина имо ишоралар билан юкхонани кўрсатади. Йигитлар машина юкхонасидан ҳамма жамодонни тушуради. Зарина ва нилуфарни машинадан олиб чиқишади.
Чандиқ ўзига тегишли жамадонни олади. Очиб қарасаки жамадон ичида пулнинг ўрнига, Маликанинг буюмлари бор эди. Зарина ва Нилуфар тушунишмай бир бирига қарайди.
Чандиқ- Пуллар қани?
Do'stlaringiz bilan baham: |