Кадр юқоридан кенг саҳродаги жим житликда қолган машинани кўрсатади.
19- ЭПИЗОД
НАТ. ШОМ. САҲРО.
Зарина ва Малика капотни очиб, нималарнидир тўғирлашга ҳаракат қилади. Иссиқ ҳам ўз таьсирини уларга кўрсатмасдан қўймайди.
Малика- (ҳолсизланиб) Аслида ҳамма айб ўзимда. Ўзим бошқаришим керак эди машинани.
Зарина - Телефонда ҳам алоқа йўқ.
Нилуфар- Устига устак раса чанқадим
Малика зерикарли саҳрода ўтирар экан рўпрасидан кўзига кўринаётган келишган, кўркам йигит улар томон қаҳрамонлардек келаётганини кўради.
Малика- мени бошимдан офтоб ўтди шекилли, кўзимга қаҳрамон кўринаяпти.
Зарина- (у ҳам кўради) унда меникидан ҳам офтоб ўтибди.
Нилуфар- Қизлар у ростдан ҳам кўринаяпти.
Зарина ва Малика Нилуфарни сўзидан кейин ўзини ўнглаб олгунларича , кўркам йигит уларнинг қаршисига келиб бўлган эди.
Кўркам йигит- Қизлар сизларга ёрдам керемасми?
20- ЭПИЗОД
ИНТ. ШОМ. ҚИЗЛАР МАШИНАСИ. САҲРО
Машина саҳрода секин ҳайдаб кетиб борилаяпти. Рўлда кўркам йигит ўтириб, машинани бошқариб бораяпти.
Кўркам йигит- яна озгина қолди , бир оз чидасангиз, меҳмонхонага етамиз.
Кадр машинани орқасидан итариб бораётган қизларга ўтади. Қизлар иссиқда ҳолдан тойиб кетиб боришаяпти.
21-ЭПИЗОД
ИНТ. КУН. ШЕФНИ МАШИНАСИ.
Шефни одамлари ҳали ҳам қизларни машинасини қидириб юришибди. Одамлардан суриштиришаяпти.
Кўзойнакли - Улар бу ердан ўтмаган. Менимча бизни алдашди. Аслида ҳеч қанақа қиз йўқ.
Ғилай- Унда хўжайинга ҳабар бериш керак.
22-ЭПИЗОД
ЭКСТ.ТУН. МЕҲМОНХОНА. БУХАРА
Машина меҳмонхона олдига келиб тўхтайди. Қизлар ҳам чарчаб ўтириб қолишади.
Кўркам йигит уларнинг олдига келади.
Кўркам йигит- Қизлар раҳматга ҳожат йўқ. Бу шунчаки чин кўнгилдан....
Бўпти кўришгунча. ( телифонига история қилади) Биз инсонлар бир-биримизга меҳрибон бўлишимиз кере. Ҳозир саҳрода фотосессия қилишга чиқганимда, оғир аҳволдаги уч қизга ёрдам қўлини чўздим. ( Қизларни ведиога олади ва уларга)Қизлар ўзиларни эҳтиёт қилилар.
.
Малика- (пичирлаб) бизга ёрдам бердим деб ўйлаяптими бу.
Do'stlaringiz bilan baham: |