Улар вилоятлар аро қатновчи машиналар авто тураргоҳи ёнидан ўтишади. Зарина жомадони устида ўтириб ҳали ҳам машина кутаётган Нилуфарга кўзи тушади.
Зарина- Машинани тўхтатинг. (Малика аввалига тушунмайди) Тўхтатворинг.
Малика- ( Сабабини тушунмай, бироз ёқмагандек бўлиб ) Мана нима учун шерик билан юришни истамайман.
Малика энсасини қотириб машинани тўхтатади. Зарина эса ҳеч нима бўлмагандек машинадан тушиб кетади.
12-ЭПИЗОД
ИНТ. КУН. АВТОМАШИНАЛАР ИЖАРАГА БЕРИШ ШОҲОБЧАСИ.
Ижарачи ҳодим ҳар гал телефон ўчирилган жавобини олсада, ўта жиддийлик билан қайта-қайта Маликага қўнғироқ қилаяпти. Иш юритувчи эса ундан қахрли кўзларини узмай тик қараб турарди.
Ижарачи ҳодим- (титроқ овозда) Ўчирилган деяпти.
Иш юритувчи- Ҳозироқ машинани топмасанг, ўзимизни изимиз билан ўчириб юборишади.
Ходим жон ваҳимасида ўрнидан туради. Малика бериб кетган паспорти ва маьлумотларини текширишга киришади. Иш юритувчи уни қўлидан паспортни олади.
Иш юритувчи- Бу энтернетда ведиоси тарқаган қиз-у. Истаграмда бор эди бу, қара балки яна қўшимча телфон рақами бордир.
Ижарачи ходим- Ҳўп. ( берилган топшириқни бажаришга тушиб кетади.)
Эшик томонддан эса Шефни одами Чандиқ лақабли барзанги кириб келади.
13-ЭПИЗОД
ИНТ. КУН.ҚИЗЛАР МАШИНАСИ.
Малика машинани бошқариб кетаяпти. Орқа ўриндиғда телифондан гаплашиб кетаётган Нилуфарга олд ойна орқали қараб қўяди.
Нилуфар- Ха йўлга чиқдим. Машиналар йўқ ойи. Нега баҳона қиламан. У билан ҳам гаплашиб турибман. Ўзи қўполлик қилса нима қилишим керак. Улгурамиз ҳовотир олманг.
Зарина- Менга ҳам кимдир машина йўқ деса ишонмасдим, токи бошимга тушмагунича.
Нилуфар- Тўрт кундан кейин тўйим бўлиши керак. Мен эса ўқишимни баҳона қилиб бу ерда кўп қолиб кетдим. Уни эса сезиб қолишди. Энди машина йўқлиги ҳақида айтсам ишонишмаяпти.
Зарина- Қандай ҳотиржам юрибсиз. Турмуш қураяпсиз ахир.
Нилуфар- Шунақа... лекин ўқишимни қолган ярмини давом эттириш учун мени европага жўнатишмоқчи эди.
Малика- Зўр имконият. Мен бўлсам шартта кетворган бўлардим.
Нилуфар- Отам қаршилик қилиб, мени унаштириб қўйдилар. Яна умуман ўзим кўрмаган , танимаган одамимга. Тўй кунигача аниқ, эртага никоҳдан ўтишимиз керак.
Малика- Бира тўла тўй куни боравермабсиз-да.
Нилуфар - ( Маликани танигандек бўлиб) Эйи сиз ҳалиги интернетда ведиолари тарқаган қиз эмасмидиз.
Малика- Худди ўзи.
Нилуфар- Таниқли одам билан кетаётган эканманда. Бирортага айтсам ишонмаса керак.
Малика- Яна шафёрим бўлиб келди демагин.
Нилуфар- Ҳа йуғей...
Малика- Сенсираб гапирадиган одатим бор, ҳафа бўмайсан энди..
Нилуфар- Менга фарқи йўқ.
Малика- Исмингни айтмадинг.
Нилуфар- Нилуфар исмим.
Малика- Меники Малика
Нилуфар - Истаграмдан кузатиб тураман сизни. Подпискангизда эмасман лекин.
Малика- Ташлаб қўйгин. Яқинда 200 мингта бўлади подписчикларим. (бирдан эсига тушиб кетади) Мени истаграмим нима бўлди экан?. Телфонингни бериб тур. Профилимга кириб чиқай. Меники ўчган.
Do'stlaringiz bilan baham: |