7-ЭПИЗОД
ИНТ. КУН. АВТОМАШИНАЛАР ИЖАРАГА БЕРИШ ШОҲОБЧАСИ.
Зарина шоҳобчага кириб келар экан “Бу охирги машина” деган сўз диққатини тортади. Шу машинага ҳам улгурмай қолишидан қўрқиб , қадамини тезлатади.
Малла сочли, новчадан келган, пул ҳақидаги монологи билан интернет орқали танилган Малика, қотмадан келган, кичкина кўзойнак тақган, кўринишидан зиқнагина ижарачи ходим билан тортишиб турарди.
Малика- Қанақасига шундай бўлиши мумкин? Олдиндан банд қилди дегани, машина уники дегани эмаску. Қанча йўлдан келаяпман оввора бўлиб. Хуллас бу машинани мен ҳайдаб кетаман.
Ижарачи ҳодим- (совқвуққонлик билан) Йўқ!!!
Малика- Унда ўрнига бошқа топиб беринг.
Ижарачи ҳодим- Йўқ!!!
Малика- Тошкентга боришим керак, мени келажагим ҳал бўлаяпти ахир.
Ижарачи ходим- Йўқ!!!
Малика- Нима йўқ?
Ижарачи ҳодим- Йўқ дедимми йўқ!!!
Малика- Йўқ дейишдан ҳам бошқа сўзни биласизми ахир?
Ижарачи ҳодим- Биламан.
Зарина Тошкент сўзини эшитганидан сўнг, биринчи келган фикр таьсирида улар томон боради.
Зарина- Салом, ўзр суҳбатиларга аралашяпман. Тушунишимча, бу ерда ҳозир битта машина қолганми ?
Ижарачи ҳодим- (Дабдурустдан ўртага қўшилган Заринага , эьтиборсиз) Бу ҳам банд!
Малика- Мени назарда тутяптилар.
Ижарачи ходим- Сизни эмас !
Малика- У одам йўқку ҳозир. Демак мен.
Ижарачи ҳодим- Сизга бермайман.
Зарина- Банд қилган одамга, биз каби муҳим эмасдир бу машина. Балки гаплашиб кўрарсиз.
Малика- Биз деган сўзни қўшмасангиз яхши бўларди. Мен энди сиз билан тортишиш ниятим йўқ.
Зарина- Мен ҳам Тошкентга кетмоқчиман. (Малла соч, Заринани тушуниб жим бўлади.) Биз икки ҳисса кўпроқ тўлов қилсакчи?
Ижарачи ҳодим- (бироз ўйлаб кўргандек бўлиб) Йўқ!
Малика- Роса қайсар одам экансиз-эй.
Ижарачи ходим- Машинани туристлар банд қилган.
Малика- Бузилиб қолди, матори ишламаяпти хуллас узр сўраб бирор нима деб юборинг уларга... .Шу билан муаммо ҳал.
Ижарачи ҳодим- Мен ёлғон гапирмайман.
Малика- Шаҳарда машина қуриб кетгандек, улар ҳам шуни банд қилишган.
Do'stlaringiz bilan baham: |