Тасдиқлайман “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори ф. Ф. Абдуҳаликов


Малика гапни тушунмайдиган одам эканлигини билиб чора излайди. Зарина эса нима қилишга боши қотиб қолади. Ижарачи ҳодим эса уларни жиддий ва шубҳали кузатиб турарди


Download 241 Kb.
bet4/31
Sana23.03.2023
Hajmi241 Kb.
#1287770
TuriСценарий
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
1.УЙГА ҚАЙТИШ ОРГНАЛ.

Малика гапни тушунмайдиган одам эканлигини билиб чора излайди. Зарина эса нима қилишга боши қотиб қолади. Ижарачи ҳодим эса уларни жиддий ва шубҳали кузатиб турарди.
Шу пайт Малика четроқда турган , усти ёпиб қўйилган машинага кўзи тушади.
Малика- Анави машина нега четда турибди.
8-ЭПИЗОД
ИНТ. КУН. АВТОМАШИНАЛАР ИЖАРАГА БЕРИШ ШОҲОБЧАСИ.


Ижарачи ходим ўта қаршилик билан турибди. Малика ва Зарина уни кўндириш билан оввора.
Малика- Эски бўлса ҳам майли, ҳаммасига ўзимиз жавоб берамиз.
Зарина- Бизни бошқа чорамиз йўқ. Илтимос ҳўп денг.
Малика- Сиз кўринишиздан жиддий бўлсангиз ҳам аслида яхши инсонсиз , шуни биласизми?
Зарина- Мен ҳам шуни сездим.
Малика- Берасизми бизга?
Ижарачи ҳодим йўқ ишорасини қилади.
Зарина - Илтимос тушунинг, зарур бўлмаса биз сизни бошингизни қотирмасдик. Айтган пулингизни берамиз. Теҳник носозликларига ҳам ўзимиз жавоб берамиз.
Малика- Сизга яхши эмасми, қўшимча даромад бўлади. Раҳбарингиз хурсанд бўлиб сизни рағбатлантиради. Мартабангиз ҳам ошади.
Ижарачи ходим ўйлаб тасаввур қилиб кўради. Унга рағбатлантириш ёқади.
Ижарачи ходим- Унда, тилхат ёзиб берасиз.
Малика- Келишдик. Огоҳлантиришларга қарамай, ўз ихтиёримиз билан машинани ҳайдаб кетяпмиз деб ёзиб берамиз !
Ижарчи ходим- Бузулиб қолса шоҳобча жавоб бермайди. Уни ҳам қўшинг...!
Зарина ва Малика- Худди сиз айтгандек қиламиз.

9-ЭПИЗОД


ИНТ. КУН. АВТОМАШИНАЛАР ИЖАРАГА БЕРИШ ШОҲОБЧАСИ.
Ижарачи ҳодим ўта маьсулият ва оҳисталик билан тилхатни буклаб ён чўнтагига солиб қўяди. Малика машинани бошқарганича, ҳодимнинг ёнига келиб тўхтайди ва пулни узатади. Ижарачи ходим ўта жиддийлик билан пулни олади.
Ижарачи ҳодим- Келометри ошса қўшимча пул тўлайсиз.
Малика- Сиз нима десангиз шу.
Ижарачи ҳодим - Огоҳлантирмади деманг.
Малика- Тушундик яна нимадандир огоҳлантириш ёдингизга тушиб қолса, телфон қиларсиз. Рақамим бор сизда.
Ижарачи ҳодим бошини ирғитиб қўяди


Малика машина балонларини атайин чиййилатганича ҳайдаб кетади. Ижарачи ходим эса пулларни чўғига қараб турган пайт, авто тураргоҳнинг иш юритувчиси кириб келади. Қизлар ўтирган машина ортидан кузатиб қолади. Ҳодим эса иш юритувчини ҳурсанд қилиш ниятида ёнига боради.


Download 241 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling