Тасдиқлайман “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори ф. Ф. Абдуҳаликов


-ЭПИЗОД ИНТ. КУН. АВТОМАШИНАЛАР ИЖАРАГА БЕРИШ ШОҲОБЧАСИ


Download 241 Kb.
bet5/31
Sana23.03.2023
Hajmi241 Kb.
#1287770
TuriСценарий
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
1.УЙГА ҚАЙТИШ ОРГНАЛ.

10-ЭПИЗОД
ИНТ. КУН. АВТОМАШИНАЛАР ИЖАРАГА БЕРИШ ШОҲОБЧАСИ.
Иш юритувчи- Сенга улар ҳеч нима демадими ?
Ижарачи ҳодим- Гапиришига имкон бермадим. Шошаётган экан. Мажбур айтган пулимни беришди. ( Пулни кўрсатиб)
Иш юритувчи - Нега улардан пул олдинг?
Ижарачи ҳодим- Эски экан деб текинга бермийманку. Тошкентгача қанча йўл? (Иш юритувчини авзойи бузулаётганини кўриб) Муаммо чиқмайди, (ўзига ишонч билан) олдиндан огоҳлантирдим. ( Иш юритувчи янада ғазабга тўлади) Тилхати ҳам бор мана. Энди мени рағбатлантирасизми?
Иш юритувчи- Сен нималар деяпсан ... Эсинг жойидами? Бу ишинг учун сен ишдан ҳайдаласан? Шефни машинасику бу аҳмоқ, ҳозир олиб кетгани одам юборган эди. ( ғазабланади, овози хириллаб)
Ижарачи ҳодим ўта маьсулиятли одам эди, бу хатоси унга анча қимматга тушишини билади. Баданидан совуқ тер чиқиб, кўз олди қоронғилашиб кетади.
Иш юритувчи- Тезроқ телифон қил, орқага қайтсин.



11-ЭПИЗОД
ИНТ. КУН.ҚИЗЛАР МАШИНАСИ.


Малика машинани бошқариб кетаяпти. Шундай бўлсада, сумкасини титкилаб, қувватлагични қидирар эди. Зарина эса уни ҳаракатларидан ҳовотирга тушади.
Зарина- Нимани қидираяпсиз?
Малика- Телифонимни қувватлагчи қолиб кетибди. (Телфонини кўрсатиб) Сенда ... эйи узр, сизда шу телфонга тушадиган қувватглагич йўқми мободо?
Зарина телфонни кўриб, йўқ ишорасини беради.

Малика- Уф....бугун роса муаммоли кун бўлди.


Зарина- Қачондан бери машина ҳайдайсиз?
Малика- Узоқ йўлга биринчи марта. Бироз тортиши оғирроқ эканда машинани.
Зарина- Майли йўқдан кўра. Ололмасак керак деб ўйлаган эдим.
Малика- Яқинда ишга кирган шекилли. Илгари ҳеч кўрмаганман бу одамни.
Зарина- Олдиндан машина ижарага оласизми булардан.
Малика- Керакли вазиятларда. Бундан олдинги ҳодими зўр эди. Битта яхши гап гапирсам, машинана билан бирга юрагини берворарди.
Зарина- Сиз Хоразмликмисиз?
Малика- Ҳа
Зарина- Гапиришингизда Хоразм оҳанги умуман йўқ экан.
Малика- Бадиий тилда кўпроқ гапираман.



Download 241 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling