Tasdiqlayman” Baxmal 2-son pedagogika kolleji direktori U. Tuleganov
Download 6.32 Mb.
|
uslubiy majmua umumij ovqatlanish korxonalari zhihozlari va lojihalash
Газ козонларини ишга тушириш. Қозонни ишга туширишдан олдин унинг ғилофига дистилланган ёки қайнатилган сув қуйилади. Сув назорат жўмрагидан оққунча қуйилади. Ҳаво клапани, сув сатҳи назорат жўмраги ва воронка олдидаги жўмрак очиқ бўлиши лозим. Сўнгра сатҳ жямраги ва воронка жўмраги бекитилади, ҳаво клапани эса очиқ қолдирилади. Овқат пишириш олдидан қозон ва қопқоқнинг ичи қайноқ сув билан ювилади.
Маҳсулотлар қозонга солинади ва устига суюқлик қуйилади. Суюқлик шундай қуйилиши керакки, унинг сатҳи қозоннинг устки четидан 10 – 15 см пастроқ турсин. Қозоннинг қопқоғи бекитилади ва қопқоқ ташлама винт – қисқичлар ёрдамида қозонга зич қисиб қўйилади. Газ қозонни ишга тушириш учун: тутун йўлидаги ишбер задвижкаси охиригача очилади; Горелкаларнинг бирламчи ҳаво регуляторлари бураб бўшатилади; Қозон рубильниги уланади ва тумблер дастаси «уланган» вазиятга келтирилади; Газопроводдаги асосий жўмрак очилади; Кўчма ўт олдингич жўмраги очилади ва ўт олдиргич ёқилади; Ёниб турган ўт олдиргични шчитдаги юқори туйнук орқали ёниш камерасига шундай киритиш керакки, ўт олдиргич алангаси ўт олдиргич свечасига йўналтирилган бўлсин; Термомагнит клапаннинг кнопкаси босилади ва уни қўйиб юбормай ўтт олдириш свечаси ёқилади; 20 – 30 сониядан сўнг кнопка қўйиб юборилади ва свечанинг ёниш турғунлиги текширилади, (агар ўт олдириш свечасини термомагнит клапан кнопкасини босмай туриб кўчма ўт олдиргич билан ёқиш мумкин бўлса, у вақтда клапан газ зичлигини таъминланмаган бўлади. бу ҳолда қозонни ишга туширмай туриб мутахассисни чақириш лозим); ўрта горелканинг бирламчи ҳаво регулятори диски охиригача буралади; ўрта горелканинг жўмраги очилади; асосий горелкаларнинг бирламчи ҳаво регуляторлари охиригача буралади; ассоий горелкаларнинг жўмраги бирин – кетин очилади. Бирламчи ҳаво регулятори дискини бураш йўли билан ўрта ва асосий горелкаларда газнинг нормал ёниши таъминланади, уни аланга рангига қараб билиш мумкин. Асосий горелкалар ўрта горелка ёқилиши биланоқ ёқилиши шарт. Қозонни ишга тушириш пайтида шунга эътибор бериш керакки, аланга қўшимча горелка чиқиш тешикларидан биридан – бирига ўтади ва четки асосий горелкаларга ҳам ўтиб кетади. Четки горелкалар ўртадаги горелкадан тез ва попилламай ўт олиши лозим. Попиллаш бўлса ёки аланган чиқиш тешикларидан кўнгилдагидек сакраб ўтмаса, асосий жўмрак бекитилади ва мутахассис чақирилади. Ҳаво клапанида буғ кўриниши биланоқ электр контакт манометрнинг стрелкасини кузатиб клапан пробкаси бекитилади. Манометрнинг устки сурилма контактини 0,4 ати босимга ўрнатишда асосий горелкаларнинг автоматик узилишини кузатиб туриш лозим. Агар соленоид клапан ишга тушмаса, горелкалар ўчмаса, мутахассисни чақириш керак. Асосий горелкалар ўсирилгандан сўнг секин қайнаш жараёни бошланади. Манометр стрелкаси 0,2 ати босимга ўрнатилган пастки сурилма контактга текканда асосий горелкалар автоматик тарзда ёнади. Пишириш жараёни тугагач, олдин бирламчи ҳаво регулятори, сўнгра асосий горелкалар жўмраклари, ўрта горелка жўмраги, газ қозонга кирадиган жойдаги асосий газ жўмраги бекитилади. Тумблер кнопкаси «узилган» вазиятга қўйилади ва рубильник ёрдамида қозон тармоқдан узилади. Шибер задвижкаси очиқ қолдирилади. Қозон бўшатилгач, иссиқ сувга кучсиз сода эритмаси қўшиб ювиб ташланади. Қаттиқ овқат қолдиқлари қозон оғзидан олинади ва сув тўкиш жўмраги орқали чиқариб юборилади. Клапан – турбинкадан кетувчи буғ олиб кетиш трубкасига қарама – қарши сув юборилиб ювилади. Бунинг учун қайнаш буғлари трубасидаги вентил бекитилади ва «ювиш» ёзувли вентиль очилади. Клапан – турбинканинг қопқоқдаги қайтаргичи яхшилаб ювилади. Ювилган қозоннинг оғзи қуригунча очиқФолдирилади . Қозоннинг ташқи сирти намланган юмшиқ латта билан артилади. Овқат пишириш газ қозонларининг техник тавсифи 9 - жадвалда келтирилган. жадвал Download 6.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling