Tasdiqlayman” Baxmal 2-son pedagogika kolleji direktori U. Tuleganov
Download 6.32 Mb.
|
uslubiy majmua umumij ovqatlanish korxonalari zhihozlari va lojihalash
- Bu sahifa navigatsiya:
- Газ плиталарининг тузилиши ва ишлаш принципи.
Газ қозонларининг техник тавсифи
Газ плиталарининг тузилиши ва ишлаш принципи. Умумий овқатланиш корхоналарида ишлатиладиган газ плиталари конфоркали ва қизиш сирти яхлит бўлган платаларга бўлинади. Конфоркали плиталар ўз навбатида умумий тагликка ўрнатилган конфоркаларнинг сонига қараб икки, уч, тўрт, беш, саккиз конфоркали турларига бўлинади. Конфоркали газ плиталарида газнинг ёпиш маҳсулотлари бевосита хона ҳавосига чиқиб кетади. Шу туфайли, ишлаб чиқариш хоналарининг ҳажми ҳар қайси конфорка горелкаси учун 5 см3 ҳисобидан аниқланади. Конфоркали плиталар ичиқ ва ёпиқ типларда (шкафли стол тарзида) тайёрланади. Плитанинг вазифасига ва катталигига қараб, шкафлар сони 1тадан 8 та гача бўлиши мумкин. Очиқ типдаги плита чўян тагликдан иборат бўлиб, 1- 3 дона конфорка учун мўлжалланади. Конфоркаларга оддий конфорка горелкалари ўрнатилади. Тўрт конфоркали плита тўртта устки горелка ва иккита буриладиган трубкали горелкаси бўлган битта қизиш шкафидан иборат. Плитанинг устки қисми қуйма чўян ёки штамплаб тайёрланган пўлат рамадан (иккита олинма панжара билан бирга) ҳамда тўртта конфорка ҳалқалардан иборат. Конфорка ҳалқаларнинг ўртасида чўян қалпоқчаси ва бирламчи ҳавосектор регуляторлари бўлган қуйма газ горелкалари жойлашган. Плита горелкасининг форсункаларида келадиган газ миқдорини ўзгартириб туриш учун ростлаш мосламалари бўлади. Шу туфайли.плитада иссиқлик ажратувчанлиги ва босими турлича бўлган газлар ёқиш мумкин. Конфорка ва трубкали шкаф горелкаларининг жўмраклари плитанинг устки рамасига монтаж қилинган газ келувчи патрубокдан кетган тармоқларга ўрнатилади. Патрубок рампа деб аталади. Горелкаларнинг жўмракларида махсус пружинали мосламалар бўлиб, уз жўмракларнинг тасодифан очилиб кетишига йўл қўймайди. Рампа ва горелкаларнинг жўмраклари махсус шчитча билан бекитилади. Қандолат маҳсулотлари ёпиш ва массаллиқларни қовуриш учун мўлжалланган қовуриш шкафи иккита – ички ва ташқи камералардан иборат. Ички камерада эшикча ва товалар ҳамда маҳсулот териладиган листлар учун токчалар бўлади. Ички камеранинг усти очиқ бўлиб, ташқи камера бўшлиғи билан туташиб кетади. Ташқи камера тубида газнинг ёниши учун зарур ҳаво кириб турувчи тешик,ён деворда эса газнинг ёниш маҳсулотлари чиқиб кетадиган тешик бўлади. Камераларнинг тублари орасида иккита трубкали горелка бўлиб, плитанинг олд деворига чиқарилган ва ажралма стержен орқали ричаг системаис билан боғланган махсус даста ёрдамида 900С га бурилади. Бу мослама ёрдамида горелкалар аланчасига горизонтал ва вертикал йўналиш берилади. Газ ёпиш маҳсулотларининг ҳаракат йўналиши овқат пишириш технологик жараёнининг характерига қараб танланади. Қандолат маҳсулотларини ёпиш учун горелкаларнинг чиқариш тешиклари горизонтал вазиятга қўйилдаи, чунки бунда шкафнинг пастки зонасида юқори ҳарорат бўлиши зарур. Пазандалик маҳсулотлари шкафнинг юқори қисмида пиширилади. Шунинг учун горелкаларнинг чиқариш тешиклари вертикал вазиятда туриши лозим. Қовуриш шкафи термометр билан жиҳозланган бўлиб, у эшикча юқоришга маҳкамланган. Шкафдаги ҳаво ҳарорати плита рампасидаги пробкали жўмрак билан мослаб турилади. Қизикиш сирти яхлит газ плиталарида конфорка тешиклари бўлмайди. Қизиш сирти сифатида чўян тўшама ишлатилади. Тўшама остига тирқишли газ горелкалари жойлаштирилган бўлиб, улар идишдаги маҳсулотларни пишириш учун зарур иш ҳароратигача қиздиради. Яхлит қизиш сирти маҳсулотларни турли шакл ва ўлчамдаги идишларда қовуриш ва пиширишга имкон беради. Плита каркасининг пастки қисмида мустақил Н – симон трубкали горелкалари бўлган қовуриш шкафлари жойлашган. Газ плиталарининг техник тавсифи 10 - жадвалда келтирилган. жадвал Download 6.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling