Tasdiqlayman maydalash sexi boshlig`i B. U. Sadulloyevga


ТАДИҚЛАЙМАН Майдалаш цехи бошлиғи


Download 102.5 Kb.
bet3/6
Sana23.12.2022
Hajmi102.5 Kb.
#1045478
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
tVR-22

ТАДИҚЛАЙМАН
Майдалаш цехи бошлиғи
_______________Б.У.Садуллоев.
«______»­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­________2021й

Ёғочга ишлов бериш станокларида ишлаётган шахслар учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича
ВР-22-сонли йўриқномасидан
КЎЧИРМА
Кириш Ушбу йўриқнома шахс (матннинг турли модификациядаги кейинги ўринларида ёғочга ходим ишлов) лар учун бериш мўлжалланган станокларида.
I. Хавфсизликнинг умумий талаблари 1. Ёғочга ишлов бериш станокларида мустақил равишда ишлашга 18 ёшдан кичик бўлмаган, ишларнинг хавфсиз услублари ва усулларига ўқиб ўрганган, тиббий кўрикдан, меҳнат муҳофазаси бўйича кириш йўл-йўригидан, иш жойида бирламчи йўл-йўрикдан (инструктаждан) ва меҳнат муҳофазаси талаблари бўйича билим текширувидан ўтган, касбий кўникмага, электр хавфсизлиги бўйича камида ІІ чи гуруҳга, белгиланган шаклдаги гувоҳномага эга бўлган, соғлиғи монелик қилмайдиган шахслар қўйилади. 2. Келгусида ходим даврий равишда қуйидагилардан ўтади: -белгиланган муддатларда тиббий кўрикдан; -ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича такрорий йўл-йўрикдан — ҳар чоракда 1 марта; -муҳафазаси йўриқномалари бўйича билим текширувидан – 12 ойда 1 марта; -электр хавфсизлиги буйича тегишли гуруҳ ҳажмида билим текширувидан —12 ойда 1 марта. II Иш бошланишидан олдинги хавфсизлик талаблари 3. Махсус кийим ва пойафзални тартибга келтириш ва кийиш, осилиб турган лахтаклар бўлмайдиган қилиб кийимни киргизиб қўйиш керак, унинг барча тугмаларини қадаш, сочларни бош кийим остига олиб куйиш. Кийимни кина тўғнағич, игналар билан қадамаслик, кийимнинг чўнтакларида ўткир, синадиган предметларни сақламаслик. Иш учун зарур бўлган бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини тайёрлаб қўйиш. Махсус кийимнинг енгларини шимариб кўйиш, енгил турдаги оёқ кийимда (шиппак, сандал, босоножкада) ишлаш тақиқланади 4. Иш бошланишидан олдин ходим қуйидагиларга мажбур: -сменани топшириётган ходимдан жиҳозлар, иш жойи ҳолати тўғрисида, асосий ва ёрдамчи жиҳозларнинг ишлашидаги нуқсонлар ва носозликлар ҳақидаги маълумотни олиш; -хизмат кўрсатилиётган жиҳозларни, хизмат кўрсатиш майдончалари ва биркитиб қўйилган майдонни айланиб кўриб чиқиш; -жиҳозлар ҳамда иш ўринларининг тозалигини, майдончаларни қорамой билан ифлосланмаганлигини текшириш, йўлакларни бўшатиш; -станокнинг айланаётган Ba ҳаракатланаётган қисмларида ҳимояловчи қурилмалар, станокнинг ток узатувчи қисмларида тўсиқлар, кесувчи асбобларни маҳкамлаш учун қурилмалар, маҳкамлаш асбоблари ва мосламаларнинг мавжудлиги, созлиги ва мустаҳкамлигини текшириш; -огоҳлантирувчи плакатларни, ёзувларнинг мавжудлиги ва ҳолатини текшириш; -шамоллатиш тармокларнинг ишлашини текшириш; -ишчи асбобларнинг мавжудлиги ва созлигини текшириш; -электр тармоғи симларининг осилиб ва яланғочланиб қолган учлари йўқлигини текшириш; -сменани қабул қилиш пайтида аниқланган носозликларни, камчиликларни сменани топшириш ва қабул қилиш журналига ёзиб қўйиш; -бегона предметлар ва ишларни хавфсиз бажарилишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган барча нарсаларни олиб қўйиш, иш жойини тартибга келтириш, қиш вақтида қор ва муздан тозалаш, зарурат бўлса қум сепиб қўйиш, унинг ёритилганлигига ишонч ҳосил қилиш. Материаллар, чала маҳсулотлар ва маҳсулотларни станоклар ёнида ҳамда иш ўринларида ер сатҳидан 1,7 метрдан кўп бўлмаган баландликда дасталарга (ғарамларга, пакетларга) жойланган бўлиши керак; 5. Ишга туширувчи аппаратураларнинг созлиги, жиҳозларнинг ерга уланиши (заминланиши) мавжудлиги ва мустаҳкамлигини, электр тармоғи симларининг изоляциясини ишга яроқлилигини текшириш. Электр шкафларнинг ёпиқлигига ва махсус калит билан кулфланганлигига ишонч ҳосил қилиш. 6. Ҳимоя воситаларининг мавжудлигини текшириш ва уларнинг созлигига, ташқи шикастланишларнинг йўқлигига ишонч ҳосил килиш, чанглардан тозалаш. 7. Ишлар амалга оширилаётган жойларда ишга яроқсиз ёки шикастланган асбоблар, мосламалар, ҳимоя воситаларининг бўлишига рухсат этилмайди. 8. Иш ўринларида ёғочга ишлов бериш станогининг ёнида меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқнома осиб қўйилган бўлиши керак.

Download 102.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling