Машқларни қуйидаги турларидан фойдаланилади.
3.1. Шарҳланган машқлар ўқув жараёнини фаоллаштиришга, вазифаларини онгли равишда бажарилишига хизмат қилади. Ушбу машқларнинг моҳияти шундан иборатки, ўқитувчи ва таълим олувчилар бажарилаётган ишларни шарҳлайдилар, натижада улар ўзлаштирилади ва тушуниб етилади. Аввал бунга энг яхши таълим олувчилар жалб этилади, кейин эса ўқув материалини тушунтиришда бутун гуруҳ иштирок этади. Шарҳланган машқлар методи ўқув машғулотининг юқори суръатини таъминлайди, материални барча таълим олувчилар томонидан онгли ва мустақил равишда, мустаҳкам ўзлаштирилишига ёрдам беради.
3.2. Оғзаки машқлар таълим олувчиларнинг нутқ маданияти ва мантиқий тафаккурини тараққий эттириш, ижодий қобилиятларин ривожлантириш уларнинг билиш имкониятлари билан боғлиқ.
3.3. Ёзма машқларнинг асосий вазифаси – керакли кўникма ва малакаларни шакллантириш, чуқурлаштириш ва мустаҳкамлашдан иборат.
3.4. График машқлар ишлаб чиқариш жараёнлари босқичларини ўрганиш жараёнида ишлатилади.
3.5. Лаборатория-амалий машқлар меҳнат асбоблари, лаборатория ускуналаридан (жиҳозлар, ўлчов аппаратлари) фойдаланиш малакаларини эгаллашга имкон беради, конструкторлик-техник маҳоратни ривожлантиради.
3.6. Ишлаб чиқариш - меҳнат машқлари ўқув ва ишлаб чиқариш характеридаги алоҳида ишлаб чиқилган тармоқни ташкил этади. Улар оддий ва мураккаб бўлади:
биринчиси – алоҳида меҳнат методларини бажариш машқлари, иккинчиси – ишлаб чиқариш – меҳнат ишларини бутунлигича ёки уларнинг талай қисмини (станокларни созлаш, детал қисмларини тайёрлаш ва ҳ.к.) кўзда тутилган.
4. Ишбилармонлик ёки ролли (вазиятли) ўйин.
Ишбилармонлик ёки ролли вазиятли ўйинлар – муаммоли вазифанинг бир тури бўлиб фақатгина матнли ўқув материали ўрнига таълим олувчилар томонидан роллар ўйналадиган ҳаётий вазият саҳналаштирилади.
Ишбилармонлик ва ролли вазиятли ўйинлар таълим методи сифатида қуйидаги вазифаларни бажаради:
ўргатувчи: умумтаълим маҳоратни шакллантириш; ижодий қобилиятни ўстириш; шу жумладан: янги вазиятларни тушунтириш, аниқлаш ва таҳлил қилиш;
ривожлантирувчи: мантиқий тафаккурни, нутқни, атроф-муҳит шароитига ўрганиш қобилиятини ўстириш;
мотивацион: таълим олувчиларни ўқув фаолиятига ундамоқ, мустақил хулос ага келишишга рағбатлантирмоқ;
тарбиявий: маъсулиятни, мустақилликни шакллантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |