Оғзаки мустақил топшириқлар. Дарслик бўйича материални ўрганиш ва такрорлаш, чизмалар ва схемаларни ўқиш, турли техник адабиётлар, ҳужжатлар ва материалларни ўрганиш асосида ўқитувчи саволларига жавоблар тайёрлаш, таҳлил қилиш кабилар киради. Материалларни англаб мустаҳкамлаш ва ёдлашга мўлжалланган
Ёзма мустақил топшириқлар. Ҳисоблаш учун берилган вазифаларни бажариш, умумлаштирувчи ва такрорланувчи жадвалларни тўлдириш, технологик хариталарни ишлаб чиқиш, лаборатория, амалий ишлар тўғрисида ҳисоботлар тузиш ва шунга ўхшаш вазифаларни ўз ичига олади.
Графикавий мустақил топшириқлар. Уларга турли чизмачилик ишларини эскизлаштириш, кесмалар ва кесишмаларни тасвирлаш, айрим детал ва тугунларни чизиб кўрсатиш ва ҳ.к), схемалар, графиклар, диаграммаларни тузиш, кузатиш натижаларини тасвирлаш ва шунга ўхшаш вазифаларни ўз ичига олади.
Амалий характердаги мустақил топшириқлар. Талабалар ўқитувчи топшириғи асосида мустақил ишни бажариш жараёнида маълум детал тайёрлайдилар, тугун ва механизмларни йиғиб, техник жараёнларни ишлаб чиқадилар. Ушбу ишларни бажарганда талабалар асбоб-ускуналарни танлаш, ишлов бериш режасини аниқлаш ва ҳисоблаш, янги мосламалар ва асбоб-ускуна конструкциясини такомиллаштириш, макет, модел ва намуналар ясаш каби ишларни амалга оширадилар.
АМАЛИЙ ДАРС ИШЛАНМАСИ
Машғулот мавзуси: Кийим моделини яратишда безак берувчи элементлар: апликация, гажим тайёрлаш ва безаш.
Машғулот мақсадлари:
Таълимий: Ўқувчиларда апликация тайёрлаш ва тикиш усуллари, гуллари, шакллари, рангларининг мужассамлаштирилиши ҳақида билим ва кўникмаларни шакллантириш.
Тарбиявий: Ўқувчиларни ўз-ўзини назорат қилиш, меҳнатга масъулият ва ижодий ёндашишга, газламаларни исроф қилмаслик ва тежашга, жиҳозлардан тўғри фойдаланишга ўргатиш.
Ривожлантирувчи: Ўқувчиларни мустақил ҳолда бичиш-тикиш ишларини тўғри ва тез бажаришга ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш.
Машғулот шакли: Кичик гуруҳларда ва индивидуал ишлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |