«Tasdiqlayman» O’quv ishlari bo’yicha prorektor


Download 1.72 Mb.
bet62/96
Sana10.04.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1349295
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   96
Bog'liq
МУТАХАССИСЛИК ФАНИДАН МАЖМУА 12

Нима учун баҳолаш керак?
Ўқув мақсадларига эришилганликни аниқлаш учун;
Кейинги босқичга ўтишдан олдин, аввалги ўзлаштириш даражаси аниқлаш учун;
Натижага эришганлигини тасдиқлаш учун;
Ўқувчиларнинг қизиқишларини аниқлаш учун;
Ютуқ ва камчиликларни аниқлаш учун;
Ўқитувчи ўз фаолиятига тузатишлар киритиши учун;
Ялпи ўзлаштириш даражасини аниқлаш учун;
Таълим жараёни ютуқларини аниқлаш учун;
Таълим олувчиларни ютуқларга қизиқтириш учун;
Ташқи қизиқувчиларга, иш берувчиларга, юқори ташкилотларга ва ота-оналарга маълумот бериш учун.
Нимани баҳолаш керак?
Назарий билимларни;
Амалий кўникма ва малакаларни;
Хулқ-атвор ва шахсий фазилатларни;
Қачон баҳолаш керак?
Таълим жараёни бошида (бошланғич баҳолаш);
Таълим жараёни давомида (жорий ва оралиқ баҳолаш);
Таълим жараёни якунида (якуний баҳолаш).
Баҳолашнинг асосий хусусиятлари;
таълим мақсадига йўналтирилганлик;
мунтазам ўтказиб бориш;
педагогик, психологик ва ҳуқуқий тамойилларга асосланганлик;
умумий қабул қилинган натижа стандартларига асосланганлик.
Юқорида таъкидланганидек, назарий билимлар баҳоланиётганида когнитив ўқув мақсадларга эришганлик даражалари аниқланади. Амалий кўникма ва малакалар баҳоланаётганида психомоторик, ҳулқ-атвор ва шахсий фазилатлар баҳоланаётганида эса-аффектив ўқув мақсадларига эришганлик даражалари аниқланади.
Баҳолаш мезонлари. Ҳар қандай баҳолаш натижалари ўзаро таққосланиши, яъни ўлчаниши лозим бўлади. Уларни таққослаш баҳолашдан олдин ёки кейин ишлаб чиқилган мезонлар асосида амалга оширилиши мумкин. Баҳолаш мезонлари ўқув мақсадларига қай даражада эришилганликни англатувчи кўрсаткичдир. Бу кўрсаткичлар сонлар («беш», «тўрт», «уч» ва ҳоказо) сўзлар («аъло», «яхши», «қониқарли» ва ҳоказо) ёрдамида тавсифланиши мумкин. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, баҳолаш мезонлари таълим олувчининг қайси ўзлаштириш даражасини намойиш қилишига қараб мос қўйиладиган баҳо кўрсаткичининг тавсифидан иборат.

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling