«Tasdiqlayman» O’quv ishlari bo’yicha prorektor


Ҳаққонийлик (объективлилик)


Download 1.72 Mb.
bet64/96
Sana10.04.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1349295
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   96
Bog'liq
МУТАХАССИСЛИК ФАНИДАН МАЖМУА 12

3. Ҳаққонийлик (объективлилик). Баҳолаш тизими ўқув мақсадларига мос бўлиши, шунингдек баҳолаш шарт-шароитлари ва мақсадлари билан ўқувчилар олдиндан танишган бўлишлари лозим. Таълим олувчиларга бир хил мураккабликдаги ва ҳажмдаги топшириқлар берилиши керак.
4. Ишончлилик. Натижаларни баҳолаш мобайнида ҳар хил усуллардан фойдаланиш мумкин. Лекин, бу усулларни танлашга қўйиладиган асосий шарт ишончлилик ҳисобланади. Усул ишончли бўлиши учун баҳолаш асосли ва аниқ маълумотларга асосланган бўлиши зарур. Бунда топшириқ ёки тестнинг ўрганиш мақсадларини назорат қилишга йўналтирилганлиги қанчалик ишончли эканлиги назарда тутилади.
Баҳолаш ишончли бўлиши учун таълим олувчиларда бир-бирига ўхшаш, аммо ҳар хил шароитларда баҳолаш ўтказилганда, натижалари бир хил бўлиши керак. Баҳолаш методининг ишончлилиги турли методларнинг натижалари билан таққослаш орқали аниқланади. Баҳолаш тизими ишончли бўлиши учун турли экспертлар ёрдамида турли вақтларда баҳолаш ўтказилганда, унинг натижалари бир-бирига ўхшаш бўлиши керак.
Баҳолаш ишончлилигининг икки томони бор:
Баҳолаш усулининг ишончлилиги. Агар фойдаланилаётган баҳолаш усулининг ишончлилиги юқори бўлса, талабанинг ўзлаштириш даражаси баҳолашнинг ҳар хил усулларидан фойдаланганда ҳам ўзгармай қолади (олинган натижалар бир хил, ўзгармас бўлади).
Баҳолашнинг ўзлаштириш даражасини баҳолаш усулларининг ишончлилиги деб, баҳолаш бошқа жойда ва бошқа имтиҳон олувчи томонидан ўтказилганда ҳам, унинг бир хил бўлиши, ўзгармаслиги тушунилади. Баҳолаш усулларининг ишончлилик даражаси қуйидаги ҳолатларда кўпроқ бўлади:
- ҳамма таълим олувчилар қўйилган талабни аниқ тушунса;
- баҳолаш шартлари олдиндан маълум қилинса ва унга риоя қилинса;
- ҳамма натижалар баҳолашнинг олдиндан келишилган мезонлари тўла асосланган бўлса;
- тасодифий хатоларни камайтириш мақсадида мос баҳолаш турлари қўлланилса.
5. Қулайлик. Баҳолаш тизими ўқув мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, ўқув ишлаб чиқариш стандартларига мос бўлиши, мураккаб бўлмаслиги, назорат ўтказувчи ва таълим олувчи учун қулай бўлиши лозим. Баҳолашни ўтказишда имкон қадар компьютерлардан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Топшириқ ёки тест пайтида балл бериладиган бўлса, балл бериш ўрганиш мақсадларини назорат қилишга мослаштирилган бўлиши лозим. Бунда мавзунинг муҳимроқ бўлган қисмларига унчалик муҳим бўлмаган қисмларига нисбатан кўпроқ балл бериш керак бўлади.
Баҳолашнинг рейтинг тизими. Рейтинг тизимидаги таълим жараёнида баҳолаш қуйидаги назорат турлари орқали аниқланиши мумкин:
- Назорат қилиш;
- Ҳулқини баҳолаш;
- Назарий ва амалий билимларни баҳолаш.

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling